Қирғизистонлик Айпери Медет қизи кураш бўйича дунё ёшлар чемпионатида олтин медални ютиб олди

675

Айпери Медет қизи кураш бўйича жаҳон ёшлар чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Миллий терма жамоанинг ҳисобига бронза медалини 67 кг оғирликдагилар орасида Мээрим Жуманазарова олиб келди.

Осиёнинг кураш бўйича ёшлар чемпионати 1-6-августгача (Финляндиянинг) Тампер шаҳрида ўтиб, ҳозирда аёллар орасидаги мусобақа бошланди. Миллий терма жамоага икки медални Айпери Медет қизи билан Мээрим Жуманазорова олиб келди.

Аёллар орасидаги турнирнинг ⅛ финалида Айпери Медет қизи Швециядан келган спортчи Дениз Сабина Макота Строемни енгиб, унинг ортидан қийинчиликларсиз италиялик Елена Пьоллайни 8:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Ярим финалда қирғиз спортчисини россиялик Кристина Шумовой билан учрашув кутган. 26 сония бўлган курашда Медет қизи 10 балл билан ғолиб бўлди.

Финал беллашувида Айпери Медет қизи япониялик Ясуха Мацуюкига қарши чиққан.

Оғир беллашувда қирғизистонлик полвон қиз мусобақанинг сўнги сонияларида ҳисобни тенглаб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини рақибидан тортиб олган.

Мусобақанинг тўртинчи куни Қирғизистон жамоаси яна бир бронза билан тўлди. Турнирнинг 67 кг оғирликдагилар орасидаги учрашувда ҳозирги Осиё чемпиони Мээрим Жуманазорова учинчи ўринга чиққан.

Турнирнинг ⅛ ва ¼ финалларида қирғизистонлик Германия ва Франциянинг спортчи қизларини енгиб олган.

Ярим финалда Жуманазарова Панамерика ўйинларининг вице-чемпиони кубалик Юдари Санчез Родригезга 2:5 ҳисобида мағлуб бўлиб қолган.

Чемпионатнинг бронза медали учун бўлган курашда қирғизистонлик Норвегиянинг вакили Хеда Хауг Странг билан курашиб, уни 10:0 ҳисобида мағлуб қилган.

Мээрим Жуманазарова

Мазкур турнирда Мээрим Жуманазарова ютиб олган бронза медали Қирғизистон терма жамоасининг иккинчиси бўлиб қолди. Биринчи бронза медални 1-августда 50 кг оғирликда курашган Акбар Кенжебек ўғли қўлга киритган.

Учрашувнинг бешинчи кунида грек-рим кураши бўйича полвонлар мусобақаси бошланади.

Осиёнинг кураш бўйича ёшлар чемпионати 1-августда Финляндияда бошланган ва 6-августгача давом этади. Биринчиликда Қирғизистоннинг шарафини 15 спортчи ҳимоя қилади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: United World Wrestling