Бабанов премьер-министрлик хизмати учун президент сайловидан воз кечмоқчи эмас

737

Президентлик учун курашаётган парламент депутати Омурбек Бабанов премьер-министрлик лавозими учун сайловдан ўз номзодлигини олмаслигини билдирди.

Бабанов президент сайловидан номзодлигини олиши тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди.

«Мени премьер-министр бўлади деган маълумот бор. Бу менинг рақибларим орасида тарқалмоқда. […] Элда қўрқсанг қарор қабул қилма, бошласанг охиригача бор. Мен ўлка рахбарлиги учун курашишга қарор қилдим», - деди у.

Сиёсатчининг фикрича, тарқатилаётган маълумот - бу унинг рақиблари томонидан чиқарилаётган қора пиар.

«Қора пиар бир, икки уч кунгача давом этиши мумкин, бироқ ўлкамиз кичкина. Агар рақиблар қора пиар билан шуғулланаверишса, унда судга берамиз», - деб билдирди Бабанов.

Аввалроқ янги премьер-министрни сайлаш учун паламент 21-августда навбатдан ташқари йиғинга тўпланиши хабар қилинган. Ҳозирги премьер-министр ва министрлар кабинети КСДП ҳукумат раҳбари Сооронбай Жээнбековни президентликка кўрсатгани учун хизматдан кетиши керак.

Сайлов 15-октябрда ўтиши керак. МСКга 50дан ортиқ киши номзодлигини кўрсатиб ариза ёзган. Номзодларни рўйхатга олиш 31-июлда тугайди.

Муаллиф: Рустам Халимов