Чинибай Турсунбеков парламент спикери қатори ишини давом эттириб, президент сайловига иштирок этмайди. Аввалроқ сиёсатчи президент сайловида иштирок этишини билдириши ортидан, ўзининг партияси томонидан танқид қилинган.
Турсунбеков 31-июлдаги матбуот йиғинида спикерлик лавозимида фаолиятини давом эттиришини билдирди.
«Бугун парламентда спикернинг роли қирғиз халқи учун жуда аҳамиятли. Мен бу лавозимда [ишлашни] давом эттираман. Мен бугунги кунда коалициянинг ва муҳолифат раҳбарлари бўлган кўплаган сиёсатчилар билан маслаҳатлашдим. Барча сўзлашувлардан кейин Қирғизистон бирикиши керак деган хулосага келдим» , - деб билдирди спикер.
Сиёсатчининг айтишича, ўлкага сиёсий элитани бирлаштирган кишилар етишмайди, унинг фаолияти эса шу нарсага туртки бўлади.
Турсунбеков билдиришича, президентлик сайловига иштирок этишдан бош тортишга партиянинг ичида бўлиниш бўлмаслиги ҳам сабаб бўлган.
«Кўплаган партиядошлар билан сиёсий кенгашнинг аъзолари менинг қароримни кутишди. Бу нарса менга партиянинг бўлинмаслигига туртки берди. Мен партия ичида келишмовчиликка сабабчи бўлмоқчимасман», - деди у.
Унинг айтишича, у ҳудудлардаги партиядошлари қўллаётгани сабабли президентликка номзодини қўймоқчи бўлган.
«Агар мен кимнидир таъқибидан қўрқсам, КСДП таркибидаги одамлар каби унсиз ўтирардим. Мен демократияга ишонаман, шунинг учун шундай қарорга бордим. Мен партияни демократизациялаш устида иш олиб бориш керак деб ўйлайман», - деди у.
У КСДПнинг 15-июлида ўтган съездида ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан президентлик сайловида иштирок этишини билдирган. У сўзлаётган вақтда асосий номзодни қўллаган партиядошлари ёқтирмай қичқиришган.
Унинг номзод бўлиб чиқишига президент Алмазбек Атамбаев ҳам қўлламай, агар Турсунбеков партиявий кўпчиликнинг қарорига рози бўлмаса, партияда сафидан кетиши кераклигини билдирган.
Президентлик сайлови 15-октябрда бўлади.
Муаллиф: Рустам Халимов