Одам савдоси ва диктатура: Америка сериалида Қирғизистон қандай ёритилган?

811

Қирғизистон американинг «Котиба хоним» номли сериали эпизодида кўрсатилди. Тўқима образдаги президент Канатбек Ногоевнинг бошқарувида ўлкада аёлларни жинсий қулликка сотиш, ноқонунийлик ва жиноий гуруҳлар кўпайган.

«Котиба хоним» сериалининг учинчи мавсумидаги 18-эпизодининг биринчи сонияларида воқеа «қайсидир бир Қирғизистонда» деган титрлар билан бошланади.

Фильмда одам сотувчилар ўғирлаб кетган осиёлик қизнинг йиғлаётгани кўрсатилади. Сўнгра кадр АҚШга ўтиб, америка ҳукумати мазкур жиноятчиларни қўлга олишни кўзлаётгани кўрсатилади.

Бош қаҳрамон давлат котиби Элизабет Адамснинг ролини ижро этган актриса Теа Леони Қирғизистонни «одам савдоси кучайган» ўлка қатори билдиради.

Қирғизистоннинг сериалдаги раҳбари Канатбек Ногоев авториритаризмни қўллаш билан «Россия қамчисини кесган» одам қатори тасвирланади.

Президент мустақил ОАВларнинг фаолиятини тўсиб, ўз онасининг туғилган кунини миллий байрам саналади.

Сериалга ҳаётий воқеалар ҳам киритилган, масалан Канада Қирғизистонни олтин кон тармоғи қатори кўрсатилган (Канадалик «Центерра» компанияси Кумтор конининг 77% акциясига эгалик қилади).

«Котиба хоним, сиз тушунмаяпсиз. Қирғизистон бошқа Марказий Осиё ўлкаларига ўхшамайди. Биз кўчманчимиз, ўзимизни ўзимиз таъминлаймиз. Қозоғистон - мана шу ерда одамларни сотишади», дейди президент Ногоев.

Қисм давомида одамларни қулликка сотганларни қўлга олишни бошлаш учун АҚШ ҳукумати президент билан ҳамкорликни яхшилашга ҳаракат қилади.

Бироқ давлат котиби билан унинг жамоасининг ҳаракати самарасиз бўлади, сабаби президент Ногоевни ўлканинг аҳволи қизиқтирмайди, қирғиз милицияси эса жиноятчиларни яшириб, уларга жавобгарликдан қочишига шароит яратишади.

Америкалик «Котиба хоним» сериали CBS телеканалидан 2014-йилдан бери намойиш қилинади ва тўрт мавсумдан иборат.

Фильмда МРБда (Марказий разведка бошқармаси) ишлаган аёл тўғрисида айтилади. У президентдан давлат котибаси хизматини эгаллаш таклифигача сиёсатдан четлаб, МРБдан кетишга қарор қилади.

Муаллиф: Метин Жумагулов