Сайлов-2017: Премьер-министр Жээнбековнинг устидан МСКга шикоят тушди

719

Демократия ва фуқаровий жамият учун коалицияси» марказий сайлов комиссиясига премьер-министр ва президентликка номзод Сооронбай Жээнбеков устидан арзланди.

Коалиция аъзолари Жээнбеков премьер-министрлик лавозимидан тарғибот ишларида фойдаланмоқда деб ҳисоблашади.

МСКга президентликка номзод Сооронбай Жээнбеков устидан ариза тушди. «Демократия ва фуқаровий жамият учун коалицияси» Жээнбеков премьер-министрлик хизматидан сайлов олди тарғибот ишларида фойдаланиб, сайлов тўғрисидаги қонунни бузишмоқда деб ҳисоблашади.

«Сооронбай Жээнбеков ўлкадаги премьер-министрлик лавозимини эгаллаш билан ҳудудларга чиқиб, ўз ишлари тўғрисида айтиб бермоқда», - дейишади фаоллар.

Премьер-министр президент сайловига КСДПдан чиқмоқда.

Уни ҳозирги президент Алмазбек Атамбаев очиқ равишда қўллаган.

Қозондаги матбуот анжуманида нутқ сўзлаётиб Атамбаев Жээнбековни «ўлка учун яхши танлов ва жуда тартибли» деб атаган.

МСК Атамбаевнинг сўзидан тарғибот ишлари бўйича қоидаларни бузган ҳеч нима топмаган.

Иссиқкўл соҳилида ҳар йили ўтувчи матбуот йиғинида Атамбаев Жээнбековни қўллаган фикрларни яна бир бор айтган.

«Агар Жээнбеков бўлмаганда, собиқ премьер-министр Омурбек Бабановни қўллаган бўлардим. Ҳукуматни тинчлик йўли билан ўтказиб беришга ваъда бераман», - деган Атамбаев.

Президентлик сайлови 15-октябрда бўлади. МСКга 50га яқин номзоддан сайловда иштирок этиш бўйича ариза тушган.

Муаллиф: Метин Жумагулов