«Электр станциялар»нинг акционерлари Liglass Trading билан ҳамкорликни маъқуллади

674

«Электр станциялар» ҳиссадорлик жамиятининг йиғинида Liglass Trading чех компанияси билан ҳамкорлик шартномаси қабул қилинди. Шартномага кўра, чех компанияси Акбулун билан Юқори Норин ГЭСларини қуришга 230 миллион доллар бўлиши керак эди.

«Электр станциялар»нинг ҳиссадорлари кўпчилик овоз орқали Liglass Trading чех компанияси билан тузилган шартномани ёқтирди.

Юқори Норин ГЭС каскадларининг қурилиши икки босқичга бўлинди.

Биринчи босқичда чехиялик инвесторлар 57 миллион доллар ажратиб, шу билан бирга Қирғизистоннинг россиялик «Рус Гидро» компаниясидан қарзини тўлайди.

Иккинчи этапда қолган 173 миллион АҚШ доллари берилади.

Liglass Trading компаниясига гумонлар

Liglass Trading компанияси блина Юқори Норин ГЭСларини қуриш бўйича шартномага 10-июлда қўл қўйилган.

Шартнома имзолангандан бир ҳафта ўтиб, чех журналистлари компанияни «ҳаражатли» ва «таниқли эмас» деб ёзишган.

Компаниянинг 2014-йилдаги сўнги ҳисоботида кўрсатилишича, фирманинг операциявий даромади 1 миллион 62 минг чех кронидан (ёки 47,9 минг АҚШ долларига) паст бўлган.

Қирғизистон чех компанияси билан шартнома тузишидан беш ой аввал ташқи ишлар министрлиги Liglass Trading фирмаси билан ҳамкорлик қилмасликни маслаҳат берган, сабаби мазкур министрлик компаниянинг фаолияти  ва аввалги муваффақиятли шартномалари бўйича маълумот тополмаган.

Бироқ, енгил саноат, энергетика давлат комитети ҳисобида 383 миллион евро бор компания билан ҳамкорлик тўхтатилмаслигини билдирган.

Liglass Trading раҳбари Михаил Смелик билдиишича, ГЭС қуришга сарфланадиган маблағнинг кўпчилиги — «бу унинг шахсий йиғилган пулларидан» олинган.

Чехиялик Liglass Trading билан шартнома Қирғизистон бир томонлама турдаги россиялик «Рус Гидро» компанияси билан аввалги шартномани бекор қилигандан сўнг тузган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева