Атамбаев Ботаника боғи ҳудудида ветеринар лабораторияси қуришга қарши

663

Президент Алмазбек Атамбаев Ботаника боғи ҳудудига ветеринар лаборатория қуришга қарши чиқди. Унинг айтишича, бу қурилиш қонунга зид бўлиб, камёб ўсимликларнинг сақланишига хавф солади.

Президент ҳукуматга ветлабораторияни қуриш учун бўш ер топишни маслаҳат берди.

Унинг таъкидлашича, лаборатория Ботаника боғининг экологиясига зарар келтириб, кам учровчи ўсимликларга хавф туғдириши мумкин.

Атамбаев Ботаника боғи давлат ҳимоясида ва республиканинг «мероси» эканлигини айтди.

Бундан ташқари Атамбаев Ботаника боғига алоҳида илмий текшириш муассасасини ажратиб, унга «миллий» мақом берилиши кераклигини айтди.

Шунингдек давлат раҳбари, ишлаб чиқарувчилар халқаро бозорда рақобат қила олиши учун Қирғизистонга бундай қурилиш аҳамиятли эканлигини таъкидлади.

Ветеринар лаборатория қуришга Хитой инвесторлари 18 миллион АҚШ доллари ажратади.

Ҳозирча ҳукумат ветлаборатория қаерга қурилишини аниқламади, бироқ хитой томонга Ботаника боғининг ҳудуди ёққани айтилган.

Ботаника боғидаги ёнғин

Ботаника боғининг етакчиси билан экологларнинг билдирувларидан кейин унинг ҳудудида бир нечта ёнғин содир бўлган.

Ёнғин вақтида олти гектарга яқин қуруқ ҳашак куйган. Шунингдек ёнғин камёб ўсимликлар турларининг ярмини йўқ қилган.

Ботаника боғининг ходимлари ёнғин соат 16:00да бир вақтда қайтарилаётганини билдиришган.

Улар бир вақтда ва бир нечта ҳудудда ёнғин чиқаётганини айтиб ҳайрон қолишмоқда.

Ҳукумат биринчи марта Ботаника боғининг ҳудудида лаборатория қуришни таклиф қилмаган.

2011-йили вирусни текширувчи канадалик биология лабораториясини қуришни таклиф қилган.

Бироқ қурилиш экологлар билан жамоатчилик томонидан айтилган танқидлар сабабли бошланмаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева