Видео: Қозоғистонлик талабалар Москвада «Домбра Party» ўтказишди

683

Москвадаги қозоғистонлик талабалар «Домбра Party» мусиқий тадбирини ташкил қилишди. Тадбир мақсади россияликларни қозоқ миллий санъати билан таништириш бўлиб ҳисобланади.

Тадбир Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Москвадаги қозоқ шоири Абай Кунанбаев эсталиги ёнида ўтказилди.

Талабалар россияликларни қозоқ миллий санъати билан таништиришни исташган.

Талабалар аввал март ойида «Домбра Party» акциясини Наврўз байрам арафасида ўтказишган эди, улар билан бирга россиялик журналист Иван Сураев ҳам дўмбира чалган эди. Россиялик журналист дўмбира асбобини Қозоғистондан сотиб олган, уни чалишни эса Москвадаги “Мурагер” қозоқ ансамблида ўрганган.

«Мен YouTube орқали қозоқ мактаб ўқувчилари “Адай” куйини ижро қилаётгани тасвирланган видеони кўриб қолдим. Бу менда қизиқиш уйғотиб, мен қозоқ фольклорини ўргана бошладим. Шу сабабдан ўзимни куй чалиб синаб кўришни истадим», — деган журналист.