Атамбаевнинг янги - "Энекем" қўшиғи оналарга бағишланган

765

Давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев оналарга бағишланган «Онажоним» номли қўшиғини чиқарди. Бу президентнинг олтинчи қўшиғи.

«Youtube»нинг 20-майдаги видеохостингида Атамбаевнинг «Онажоним» номли қўшиғига олинган клип эълон қилинди. Қирғиз тилидаги клипни бир сутка ичида минглаган киши кўрди.

Видеолавҳада Атамбаевнинг туғилган юрти бўлган Чуй вилоятининг Арашан қишлоғидаги кадрлар кўрсатилган.

«Онажоним» номли қўшиқни давлат раҳбари ўз онасига бағишлаган – 21-майда Қирғизистон оналар кунини нишонлайди.

Бу вақтгача президент 2 минга яқин кўп фарзандли онани «Қаҳрамон она» орденлари ва «Она шуҳрати» медаллари билан тақдирлади. Маросимда Атамбаев онаси унинг тақдирига ўзгача таъсир кўрсатганини сўзлади.

Ўтган йили давлат раҳбари «Судьбе назло», «Я не смогу без тебя жить», «Мне страшно умирать», «Нелепые слова» ва «Кыргызстаным» номли беш композицияни тақдим қилган.

Унинг биринчи «Судьбе назло» номли қўшиғи интернетда июлнинг бошида пайдо бўлиб, Қирнетда машҳур бўлди. Атамбаев қўшиқнинг матни ва мусиқасини ўзи ёзиб, ўзи куйлаб, гитарани ўзи чалган.

«[…] У менинг ҳаётимда шиор каби бўлган. Бу қўшиқ тақдиримдаги турли мураккаб вазиятларни босиб ўтишда ёрдам берган», — дейди Атамбаев.

Биринчи куларда мазкур клип 50 мингдан ортиқ марта кўрилиб, уни маҳаллий эстрада юлдузлари тақлид қилиб айтишган.

Атамбаев президентлик муддати битгандан кейин ижод билан ва тадбиркорлик билан шуғулланишини кўп марта айтган, бироқ 2017-йилнинг февралида Владимир Путин келиб кетгандан сўнг Қирғизистонннинг президенти нима бўлганда ҳам сиёсатда қолишини билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева