Қирғизистонлик ММА жангчиси CFFC 65 мусобақасида америкалик рақибини мағлуб этди

825

Қирғизистонлик спортчи Зулкарнай Камчибеков CFFC (Cage Fury Fighting Championships) турнирида америкалик спортчи Фрэнк Уоллос билан бўлган жангда ғолиб бўлди.

Аралаш қоидасиз кураши CFFC 65 бўйича турнир ўтган туни Филадельфияда (АҚШ) бўлиб ўтди.

Рейтинг муштлашувида қирғизистонлик спортчи АҚШнинг вакили Фрэнк Уоллос билан учрашди. Жуда оғир босқичларнинг натижасида ҳакамлар бир овоздан ғалабани Зулкарнай Камчибековга топширишди.

CFFC 65 турнири асосида чемпионлик номи учун ўрта оғирликда, енгил вазнда ва қисман оғир вазнда ҳам беллашув бўлди.

Cage Fury Fighting Championships турнири асосида қирғизистонлик спортчи дастлабки жангини ўтган йили декабрда ўтказган. Бу учрашувда ҳам Камчибеков ғолиб бўлган.

http://

Cage Fury Fighting Championships — бу аралаш мусобақа (ММА) бўйича АҚШнинг шимолий-шарқида 2000-йиллар бошида пайдо бўлган турнир. Карьерасини CFFC билан бошлаган кўплаган спортчилар уни жиддий UFC (Ultimate Fighting Championship — Абсолют жанг чемпионати) форматида давом эттиришган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: CFFC