Спутник қирғиз қишлоғининг кўчкигача ва ундан кейинги ҳолатининг суратини тасвирга олди

685

Американинг NASA фазо агентлиги Ўш вилоятининг Ўзган райони Курбу-Таш қишлоғида тушган ер кўчки суратларини чиқарди. Суратлар сунъий йўлдошдан ер кўчки тушишидан бир ҳафта олдин ва кейин олинган.

«Landsat 8» сунъий йўлдоши Курбу-Таш қишлоғидаги ерни 25-апрелда, ер кўчки тушгунча бир ҳафта аввал расмга туширган. Кейинги сурат май ойида ер кўчкидан кейин олинган.

«Кейинги кадрларда кўриниб турганидай, тупроқ жагарранг. Солиштириш учун чап томонда бу йил 25-апрелда олинган ўша ер кўрсатилган», — деб айтилади NASAнинг баёнотида.

Курбу-Таш

Ўш вилояти Ўзган районининг Курбу-Таш қишлоғига ер кўчки бир неча марта тушган. 1-майдаги биринчи кўчки 11 уйни босиб қолган. Тўрт кундан кейин иккинчи ер кўчкининг остида 30 уй қолган. Яна бир ер кўчки 11-майда 45 уйни ва уч ижтимоий объектни йўқ қилган.

Қирғизистон ФҲМнинг маълумотига кўра, ер кўчкининг умумий кўлами 2,8 миллион куб метрни ташкил қилади.

Ҳеч ким жабрланмаган, яшовчиларнинг барчаси вақтинча чодирларга кўчирилган. Ҳукумат Курбу-Таш қишлоғининг турғунларига 1 миллион сом ажратиб берган.