Қирғизистонлик 12 ёшдаги Урмат Мирсаканов НТВ даги «Ты супер! (Сен зўрсан!)» лойиҳасининг иштирокчиси бўлди. Мусиқий шоуда болалар уйидаги ва асраб олинган оилалардаги истеъдодли болалар иштирок этади.
«Ты супер!» мусиқий лойиҳасида болалар уйидаги, мактаб-интернатлардаги ва асраб олинган оилалардаги маҳоратли болалар куч синашишади. Лойиҳага Россия, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Беларуссия, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Эстония, Жанубий Осетия ва Қирғизистондан иштирокчилар келганлиги сабабли ҳалқаро деб ҳисобланади.
Бу йил Қирғизистон номидан 12 ёшдаги Урмат Мирсаканов иштирок этмоқда. У 5-синфда ўқийди ва кўп йилдан бери Бишкекдаги оила сифатидаги болалар уйида яшаб келади.
«Мени кастингга чақиришди, мен ўтиб кетдим. Мен куйлашни ўрганишга тайёрман. Танлов вақтида ўзимнинг ва ўлкамнинг номини чиқариш учун ҳаракат қиламан. Мен беш ёшимдан бери куйлайман ва юлдуз бўлиш учун анча ҳаракат қилиш керак эканлигини биламан, — деган у «Спутник» билан бўлган суҳбатида.
«Оқ кўнгил, қувноқ ва тез тил топиша оладиган Урмат иниси ва синглиси билан болалар уйида яшашади. Яхши ўқийди, фақат тўрт ва беш баҳолар олади. Концертларда қўшиқ куйлаб, мактабнинг барча тадбирларида иштирок этади. Сувда сузиш, футбол ва стол тенниси билан шуғулланади. Мусиқа билан кинони севади. Машҳур қўшиқчи бўлишни орзу қилади», — деб ёзилади Урмат тўғрисида лойиҳанинг саҳифасида.
Ҳакамлар гуруҳига қўшиқчи Ёлка, эстрада хонандаси Маргарита Суханкина, бастакор, мусиқий продюсер, Россияда хизмат кўрсатган артисти Виктор Дробыш ва қўшиқчи Стас Пьеха кирган.
Мусиқий танловнинг премьераси НТВ телеканалида 11-февраль куни соат 2 3:00да бошланади.
Муаллиф: Александра Титова