Муҳолифатчи Дастан Саригуловни ҳимоя қилиш комитети тузилди

677

Тузилган мудофаа қўмитаси Дастан Саригуловга нисбатан таъқибни тўхтатиш талаби билан ҳукуматга мурожаат қилиш ниятида. Мухолифатчи 2016 йилнинг ёз фаслида «ҳукуматни куч билан босиб олиш»га тайёрланяпти деган айб билан қамоққа олинган. 2016 йилнинг ноябридан бери Саригулов уй қамоғида. Айблаётган томон уни 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда.

Талас вилоятининг Манас қишлоғида юзлаган киши мухолифатчи Дастан Саригуловнинг тарафдорлари митингга йиғилди. Фуқаровий фаол Айбек Мирзанинг сўзларига кўар, йиғилганлар Саригуловни мудофаа қўмитасини тузишган.

«Қирғизолтин»  давлат ишхонасининг собиқ директори Дастан Саригулов 2016 йилнинг 13 июнида «ҳукуматни куч билан босиб олиш»га тарйёрланяпти деган айб билан қўлга олинган.

Сурат: Айбек Мирза
Сурат: Айбек Мирза

Шу айбловлар бўйича 2016 йилнинг баҳор ва ёз фаслларида Жалолободнинг собиқ губернатори билан Бектур Асанов, собиқ депутат Кубаничбек Кадиров, эксперт Эрнест Карибеков ва «Элдик парламент» жамоатчилик бирлашмасининг аъзолари Бекболот Талгарбеков, Толубай Колубаев, Марат Султанов, Александр Гусев ва Тойгонбек Калматовлар қўлга олинган.

Дастан Саригулов 2016 йилнинг ноябрида ўзини ёмон ҳис қила бошлагани сабабли уй қамоғига чиқарилган. Қолганлари ҳамон МХДҚнинг ТИЗОсида ушлаб турилибди.

Саригуловнинг қўлга олинишига интернетга эълон қилинган телефондаги сўзлашувлари сабаб бўлган. Унда муҳолифатчилар Ўшда ва Бишкекда митинг ўтказиш эҳтимоли бўйича муҳокама қилишади. МХДҚнинг маълумоти бўйича улар ҳукуматни босиб олишни режалаштиришган.

Чапдан ўнгга: Дастан Саригулов, Бектур Асанов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карабеков.
Чапдан ўнгга: Дастан Саригулов, Бектур Асанов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карабеков.

Саригуловнинг қўлга олинишига «Кумтор», «Камеко» ва «Центерра» компанияларининг собиқ президенти Леонард Хоменюкнинг ёзган хати сабаб бўлган. Бош прокуратурага мурожаатида Хоменюк 2000-йилларда Акаевнинг оиласига яқин одамлар томонидан товламачилик йўли билан пул талаб қилгани тўғрисида ёзган.

Бу иш бўйича суд ёпиқ тартибда ўтиб, айбловчи томон мулкини мусодара қилиш билан Дастан Саригуловни 12 йилга, Бектур Асановни 15, Кубаничбек Кадировни 16, Эрнест Карибековни эса 22 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова

 

 

 

 

Қирғизистонликлар Данияр Тербишалиев, Бекаяр Эгембердиев ва Муртазали Муртазалиев БААнинг Шаржа шаҳрида ўтган бразилия жиу-житсуси бўйича халқаро «Sharjah international pro jiu-jitsu championship» турнирида уч олтин медал ютиб олишди.

Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Данияр Тербишалиев 75 кг оғирлик категориясида оқ белбоққа эга бўлган 36 ёшдан катталар орасида 1-ўринни олди.

Қирғизистонлик Бекаяр Эгембердиев шундай совринга 18-29 ёшдагилар категориясида олди.

Данияр Тербишалиев рақибларини ўз усули билан енгса, Бекаяр Эгембердиев тўплаган баллари билан ғолиб бўлган.

Учинчи олтин медални Муртазали Муртазалиев қора белбоғ соҳиби бўлган 83 кггача бўлган оғирликдаги спортчулар орасида ютиб олган.

Муртазали Муртазалиев ярим финал учрашувида баллар орқали ғолиб бўлса, финалда бахрайнлик спортчи Мухамед Абу Идрисни махсус усул билан енгган.

Бразилия жиу-житсуси — Кодокан дзюдосидан келиб чиққан халқаро муштлашуви.