Собиқ депутат Данияр Тербишалиев жиу-житсу бўйича халқаро мусобақада олтин олди

648

Қирғизистонликлар Данияр Тербишалиев, Бекаяр Эгембердиев ва Муртазали Муртазалиев БААнинг Шаржа шаҳрида ўтган бразилия жиу-житсуси бўйича халқаро «Sharjah international pro jiu-jitsu championship» турнирида уч олтин медал ютиб олишди.

Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Данияр Тербишалиев 75 кг оғирлик категориясида оқ белбоққа эга бўлган 36 ёшдан катталар орасида 1-ўринни олди.

Қирғизистонлик Бекаяр Эгембердиев шундай совринга 18-29 ёшдагилар категориясида олди.

Данияр Тербишалиев рақибларини ўз усули билан енгса, Бекаяр Эгембердиев тўплаган баллари билан ғолиб бўлган.

http://

Учинчи олтин медални Муртазали Муртазалиев қора белбоғ соҳиби бўлган 83 килограммгача бўлган оғирликдаги спортчилар ўртасида ютиб олган.

Муртазали Муртазалиев ярим финал учрашувида баллар орқали ғолиб бўлса, финалда бахрайнлик спортчи Мухамед Абу Идрисни махсус усул билан енгган.

Бразилия жиу-житсуси — Кодокан дзюдосидан келиб чиққан халқаро муштлашуви.

Муаллиф: Субанбек Ташбалтаев