Париждаги Эйфел минораси ўқ ўтмас девор билан ўралади

660

Франция пойтахтининг ҳокимияти Эйфел минорасини 2,5 метрлик ўқ ўтмас ойнак девор билан тўсишга қарор қилган. Девор Париж рамзини ҳамда сайёҳларни террор ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун ўрнатилади.

2015 йилдаги террор ҳужумларидан кейин Франция ўзининг сайёҳлик ҳудудларининг ҳимоясини ошириб, давлат полицияси ва харбийлари ҳимояга олган.

Қўшимча хавфсизлик чоралари харбийларнинг бирига 2017 йилнинг 3 февралида ҳужум қилишга тўсиқ бўлолмаган.

Шунинг учун Париж ҳукумати сайёҳларнинг орасида машҳур бўлган жойлардаги хавфсизликни кучайтиришга қарор қилган. Пойтахтдаги Эйфел минорасининг атрофида қурилувчи ўқ ўтмас девор 20 миллион еврога тушади.

Қурилиш ишларини куз ойларига қадар тугатиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда миноранинг атрофида вақтинчалик металл тўсиқ ўрнатилган — улар ўтган йили  Европа чемпионати ўтган вақтда қўйилган эди.

Тўсиқ биргина минора билан меҳмонларгина эмас, унинг атрофидаги дарахтларни ҳам ҳимоя қилади. Бундан ташқари миноранинг атрофидаги йўл харакати ҳам янгитдан тартибга солинмоқчи

«Эйфел минорасининг хавфсизилигини сақлаш бўйича барча ишларни Франциянинг архитекторлари билан маслаҳатлашиб ўтказмоқдамиз », — деган Париж мэрининг ўринбосари Жан-Франсуа Мартинс.

Террористлар Эйфел минорасига биринчи марта ҳужум уюштираётгани йўқ. 2010 йили хабар қилинганидек жангарилар Европадаги сайёҳлик ҳудудларни, жумладан Эйфел минорасини ҳам қўлга олишни мақсад қилиб, ўша ерлардан асирларни улоқтиришни режалаштиришган.

2016 йилнинг сентябрида эса Францияда қўлга олинган террорчи аёл Париждаги черков билан Эйфел минорасида портлаш уюштиришга тайёргарлик кўришаётганини тан олган.

Эйфел минораси — дунёдаги сайёҳлар энг кўп борувчи объектлардан бири. Аввал минора Парижда 1989 йили уюштирилган жаҳон кўргазмасини безаш учунгина ўрнатилган вақтинчалик объект бўлган.

Кўргазмадан кейин Густав Эйфелнинг минорасини олиб ташлаш керак бўлиб, лекин  бу қарордан радио даври сақлаб қолган — минорага ридиоаппаратура ўрнатилган эди. Ҳозирга қадар Париж телекўрсатувлари, телефон алоқаси ҳамда метеостанция ўз дастурларини айнан шу ердан трансляция қилади.

Муаллиф: Айдар Айбеков