Бишкекда 9-февралдан бошлаб маршруткалар ҳайдовчиларининг йўл қоидасини сақлагашини текшириш учун патрул милициянинг рейди бошланган. Икки кун ичида ЙҲҚмбузаш бўйича 500 факт рўйхатга олиниб, жарима майдонига 60дан ортиқ кичик автобус киритилди.
Маршруткани ҳайдовчилар кўпроқ нотўғри жойда тўхтатиб, йўл қоидасини бузган. Қоида бузиш фактлари бўйича патрул милиция ЙҲҚнинг аҳамияти тўғрисида амалий суҳбатларни олиб бормоқда.
Жамоат траспортларнинг ЙҲҚни сақлаганини текшириш бўйича рейд 16-февралгача давом этади. Рейднинг мақсади — Бишкек йўлларини тартибга келтириб, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш.
ШИИБ 2016-йилнинг ноябрида маршрутка ҳайдовчиларини ЙҲҚ бўйича танловдан ўтказиб, унда чақирилган 18 ҳайдовчининг бирортаси ҳам синовдан ўтмаган.
ЙҲҚни сақламаган маршрутка ҳайдовчилари кўпинча йўл ҳалокатларини сабабчиси бўлишади.
Пойтахтдаги йўл ҳаракатини осонлаштириб, бишкекликларни маршрут таксиларига бўлган тобелигини камайтириш мақсадида мэрия троллейбуслар билан автобуслар сонини кўпайтириш ниятида. Бунинг учун йўл қисмлари ажратилади.
Бундан ташқари мэриянинг Бишкекни кенгайтириш режалари бор. Бунинг учун «енгил турдаги объектлар» ва дарахтларнинг бир қисми олинади.
Йўлларни қайта қуриш ва кенгайтириш ишларини мэрия 1-мартдан бошламоқчи.
Муаллиф: Александра Титова