Морган Фриман ўзбек киносининг трейлерида. Бироқ фильмда у йўқ

743

 «Ўзбеккино» миллий агентлиги «Дайди» фильмини реклама қилишда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари кузатилгани сабабли кинотеатрларда мазкур фильм тақдимотини ўтказиш ва кенг намойиш қилишни тўхтатди.  Timur Film киностудияси эса кинонинг трейлерида ҳамда рекламаларида америкалик актёр Морган Фриманнинг суратини қўлланиш орқали томошабинлар диққатини тортган.

«Дайди» фильмининг ижодкорлари трейлер ҳамда рекламаларда америкалик актёр Морган Фриманнинг суратини қўлланган.

Мазкур кинонинг трейлери билан рекламаларида Фриманнинг “Сўнги рицарлар” фильмидаги образи фойдаланилган.

https://www.youtube.com/watch?v=hR_t0v4FORA

«Ўзбеккино» «Дайди» фильмининг 11 февралга белгиланган премьерасини бекор қилиб, « Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”  ҳамда «муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунларнинг бузилганини билдирди — фильм ижодкорлари хорижий фильм кадрларини тижорий мақсадда қўлланишган.

Шу боис, «Ўзбеккино» Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳамда Интеллектуал мулк агентлигига расмий сўровнома жўнатган. Мазкур идоралар энди фильмнинг бундан кейинги тақдири бўйича қарор қабул қилишлари керак бўлади.

Timur Film студияси ҳозирча бу бўйича ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

Морган Фриман — 79 ёшдаги голливуд актёри. У ўзининг кўп йиллик актёрлик карьерасида 50дан ортиқ фильмда бош қаҳрамон ролини ижро этган.

Унинг энг машҳур фильмлари : «Шоушенкдан қочиш (The Shawshank Redemption)», «Етти (Seven)», «Слевиннинг бахтли рақами (Lucky Number Slevin)» ҳамда «ҳозир ёки ҳеч қачон (The Bucket List)».

Муаллиф: Александра Титова