Аввал кафени ИИМ ходимлари текшириб, сўнг жиноятчилар тўнаган

698

ИИМнинг 10-бўлимининг ходимлари Бишкекдаги «Цзи Сян» хитой кафесида ноқонуний текширув ўтказишган. Айни ўша куннинг тунида эса кафегв қуролланган босқинчилар хужум қилиб, 100 минг сом тўнаб кетишган.

Бишкек прокуратурасининг аниқлашича, ИИМнинг 10-бўлимининг ходимлари Хитойнинг фуқароларини шахсий ҳужжатларини ҳамда Қирғизистонда ишлаш рухсатномаларининг бор-йўқлигини ноқонуний текширишган.

Кафенинг икки ходими кўрсатма бериш учун милицияга олиб борилиб, бироқ Хитой фуқароларини тергов қилиш факти рўйхат дафтарига туширилмаган.

Бир соатдан кейин кафенинг ходимларини қўйиб юборишган. Кафе маъмуриятининг билдиришича, ИИМнинг ходимлари текширувнинг ва терговнинг сабабларини тушунтиришмаган.

Қирғиз ҳукуматининг 2016 йилнинг 27 июлидаги №417-қарорига кўра, тадбиркорларнинг ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан прокуратура органларидаги тегишли рухсатисиз текширилишига йўл қўйилмайди.

Прокуратура ИИМнинг раҳбари Улан Исраиловга Хитой фуқароларини ноқонуний ушлаган ИИМ ходимларини жавобгарликка тортиш бўйича илтимос йўллади.

Ноқонуний текширув 6 февралда соат 17:30да бўлган, ўша куннинг ўзида эса таҳминан соат 21:55ларда  «Цзи Сян» кафесига қуролланган босқинчилар хужум қилган. Кафе хўжайинларининг ҳамда меҳмонларини қурол билан қўрқитиб, улар 100 минг сом тўнаб кетишган.

Воқеа бўйича “Тўнаш” моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, милиция воқеани текширмоқда.

Босқинчилар қўлга олинса, мулкини мусодара қилиш билан бирга 8 йилдан 12 йилгача озодлигидан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу