Журналист Сапанов муфтият тарафидан таъқиб этилаётганини айтди

724

Журналист Зулпукар Сапанов «Кыдыр санжырасы» китоби туфайли муфтият вакиллари ҳаётига хавф туғдираётганини билдирди. Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси эса журналистнинг айтганларини инкор қилмоқда.  

Сапановдун айтишича, Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси (ҚМДБ) уни тўғридан-тўғри эмас, балки бошқа одамлар орқали қўрқитмоқда.

«Улар ўзлари қўрқитаётгани йўқ. Менга бошқалар орқали қўрқитишлар бўлмоқда. Менинг ортимдан кимлардир таъқиб қилиб юрганини сездим», — деди Сапанов Kloop.kgга берган интервьюсида.

Сапановнинг қўшимча қилишича, бу унинг «Кыдыр санжырасы» китоби сабабли бўлмоқда. У китобида Хизр худоми, худо эмасми, Аллоҳ эса шайтонми деб савол беради.

ҚМДБ китобнинг айрим нашр қилинган бўлимларини илом дини қадриятларига ҳамда пайғамбарларига ҳақорат қилиш, бу эса динлар аро низоларга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

ҚМДБнинг ахборот бўлимининг бошчиси Максат Атабаев Сапановнинг ҳаётига туғилган хавфга муфтиятнинг алоқаси йўқ эканини айтиб, ҚМДБ журналист Сапанов билан ҳеч қачон алоқа қилмаганини қўшимча қилди.

“Биз бу ҳақда эндигина эшитиб турибмиз. Бу ҳақиқатга тўғри келмаган маълумот”, — деб билдирди Атабаев Kloop.kgга.

Сапановнинг «Кыдыр санжырасы» китобидан парчалари бир неча нашрларда чиққандан кейин у диний арбобларнинг эътиборини тортган. Айримлари журналистни судга берган.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари Сапановнинг уйида 8 февралда тинтув ўтказиб, унинг ноутбугини, уяли алоқа телефонини ҳамда китобларини олиб кетган.

Сапановнинг ўзи эса сўз эркинлигига ҳамда қабул қилинган гипотезалар бўйича шубҳаланишга ҳаққим бор деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, китобида динлар аро низога олиб борувчи маълумотлар йўқ.

Муаллиф: Мадина Машанло