Қирғиз соми миллий валюта (пул) қатори қабул қилинганига 24 йил бўлганда ўзининг график белгисига эга бўлди. Қирғизистоннинг таниқли дизайнерлари янги белги тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Алексей Лысогоров:
Концепцияси менга ёқади: бу қандайдир бир базис, асос, сомнинг барқарор курси, менга шундай кўринади. Бироқ бундай схемада ҳарф «ости чизилган ҳарфга» ўхшаб кетади. Кейин бу белгида умумий олганда графика жиҳатидан ўзгачалик йўқ. Бизнинг сом учун қизиқарли ва «кўриниши чиройли» визуал белги бўлса дейсан.
Менимча, бу ишга жиддий муносабатда бўлиб, шу тармоқдаги мутахассисларни йиғиб, фикрини тинглашга бир оз маблағ топишса бўларди.
Дмитрий Бондарев:
Биринчидан, бундай белги учун ҳарфни ҳар бир шрифтга тўлиқ мослаштириш керак бўлади, бўлмаса сафдаги ҳарфлардан баландроқ бўлиб қолади. Шрифтнинг литерини кичрайтириб қўйиш ҳам бўлмайди, ҳарфнинг қалинлиги ингичкалашди.
Агар «С» ҳарфини олиб уни остига чизиқча қўядиган бўлсак, ҳарф баландроқ бўлади. Ёнидагиларни ўлчамига тўғрилаш учун ҳарфнинг ўзини ўзгартириш керак бўлади, буни шрифтлар бўйича мутахассислар бажара олади, Қирғизистонда бундай мутахассислар кам.
Умуман олганда чизиқча билан бўлсин десак ҳарфларнинг стандарт йўғонлигини эсга олиш билан «С» ҳарфини қайта чизиб чиқиш керак бўлади. Агар “колхозча” муомала қилиб, катта «С» ҳарфининг пастида чизиқча бор кичик ҳарф билан ёзадиган бўлса бу энди даҳшат.
Биз «С» ҳарфининг устига ёй белгиси (дуга) қўйишни таклиф қиляпмиз — ёзиш учун ҳам қулай. Ўзингиз ҳам тез ёзиб кўринг «С» ҳарфининг пастидаги чизиқча билан устидаги ёй белгисини, биз таклиф қилаётгинимиз қулайроқ.
Никита Тарасенко:
Белги шундай бўлишини кутганмиз. Кўпчилик шундай таклифларни беришган. Сомнинг белгиси бўйича икки марта танлов эълон қилиниб, натижа бўлмагани эсимда. Бу танловларда шунга ўхшаш етти таклиф бўлган. Биз ҳам шундай тасвирлаганмиз, бироқ уни халққа кўрсатмадик.
Бу миллий банкнинг меҳнати эмас, дизайнерларники. Ҳақ тўлагилари келмади шекилли, аввалги танловга тушганлардан танлаб олишди. Умуман айтганда, ҳайрон қоларли нарса ҳам йўқ. Шундай бўлиши ҳам керак. Уни беш йил аввал қабул қилиб қўйса бўларди. Нимага шунча чўзишди. Яна бир марта айтаман, бу белгини миллий банк ўйлаб топмаган.
Қийинчилиги уни бошқаларга ўхшаш бўласлигида бўлди. Дунёда шу ҳарфдан фойдаланган кўпгина пуллар бор. Менимча, бошқача белгини ўйлаб чиқариш мумкин эмас эди. Эсда қоларли оддий белги, бўлади.
Марсель Шейшенов:
Белгининг ўзи менга ёқмайди, бироқ «С» ҳарфини ёзиб, унинг остини чизиб қўйса бўлиши менга ёқади. Бошқа томондан олганда бу белгини муҳаррирдан топиб, алмаштира олмайсан.
Менимча, типографиканинг барча аспектларини, бошқалардан ажралиб туришини ва унинг ёзилишини эсга олиб, сомнинг тўлиқ мукаммал ва яхши белгисини ишлаб чиқиш керак.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова