Милицияга тушган ўсмирлар катта кишилар билан бирга қайноқларга учрашади. Уйқудан қолдириш, тўқмоқ билан калтаклаш, бўғиш ва тирноғининг остига игна сайиш – орган ходимларининг айрим усуллари. Бироқ ички ишлар органларидаги қийноқ тўғрисида расмий ариза берган ўсмирлар оз.
Материалнинг асл нусхаси cabar.asia сайтида эълон қилинган. Муаллиф: Мадина Шералиева.
Уланни (асл исми бошқа) милиция ўтган йили Бишкекнинг Октябрь районида уяли телефонни ўғирлашда гумон қилиниб қўлга олинган.
Дўстлари билан бирга қўлга олинган 15 ёшдаги ўсмирнинг ёдидан милициядан кўрган зуғумлари ҳамон кетмайди.
Ўғирликка алоқаси йўқ эканлигини аниқ айтганига қарамасдан, уни милициянинг район бўлимида қаттиқ калтаклашган. Уланнинг дўстларини тез орада чиқариб юборишса ҳам унинг ўзини яна 12 соат давомида ушлашган.
«Биз хонада ўзимиз қолганимизда тезкор хизматнинг ходимларидан бири менга яқин келиб сочимдан ушлаб бошимни столга урди. Шундан кейин бўйракка уриб, тепкилаб, телефон ўғирлаганимни тан олишимни талаб қилиб, қичқириб-бақира бошлади», — деб ранги ўзгариб эслади ўсмир.
Улан озодликка чиққандан сўнг қариндошлари уни танасидаги жароҳатлари сабабли касалхонага етказишган.
Улан одатдан ташқари йўлга бориб, Бишкек милициясининг ходимларига қарши ариза берди. Иш бўйича текширув бормоқда.
Қийноқлар бўйича ишларнинг айримларигина судга етади, сабаби кўплаган фактлар вояга етмаган ўсмирларнинг зўравонликка учраганини кўрсатиб турибди.
2015-йили Қирғизистоннинг қийноқларга қарши миллий маркази вақтинча ушлаш изоляторларига ва ТИЗОга қамалган 14-17 ёшдаги ўсмирларнинг орасида аноним савол-жавоб олиб борган.
Сўралган 54 ўсмирнинг ичидан 38и — 70 фоизи — уларга қарши милиция ходимлари, терговчиларга ёки махкама ходимлари қийноқлардан фойдаланган ёки зўравонликка учрашганини айтишган.
Уйқудан қолдириш, сўйил билан калтаклаш, бўғиш ва тирноқларнинг остига игна сайиш – орган ходимларининг усулларидан бири. Икки ўсмирни ташқарига олиб чиқиб қишда муздак сув қуйишган.
Ҳисоботга жавоб сифатида қонун чиқарувчилар Ички ишлар министрлигига тўлиқ текширув олиб боришни топширган.
2016-йили май ойида ўша вақтдаги ички ишлар министри Мелис Турганбаев маҳаллий милиция раҳбарларига маҳкама ходимларининг ҳаракатларини кучли кузатишни топширган.
Бироқ қийноқларга қарши ҳаракат бўйича миллий марказнинг олдиндан чора кўриш бўлимининг раҳбари IWPRга шундан кейин ҳеч қандай ҳаракат бўлмаганини айтиб берди.
Қийноқ тўрт йилдан саккиз йилгача турма билан, ҳомиладор аёлларга, вояга етмаганларга ёки ногиронларга қарши қўлланилса, 10-15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қийноқлар Қирғизистонда 2003-йилдан бери жиноят бўлиб ҳисоблана бошлаган. Шундан бери судга етган ишларнинг кўпида гумондорлар далиллар етарли бўлмагани учун қўйиб юборилган ёки уларга расмий огоҳлантириш берилган.
Вояга етмаган ўсмирларни қийнаш учун милиция ходимларига бир марта ҳукм чиққан.
2014-йилнинг мартида икки милиция ходимлари жиноятни тан олган кўрсатма олиш мақсадида мактаб ўқувчиларига қўпол муомала деб топилган. Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон районидаги Нурбек Асанбай ўғли билан Шекербек Эрмеков ҳар бири 11 йилга кесилган.
Қирғизистонда қийноқлар бўйича катта кишилардан 2014-йили 199 ариза тушса, 2016-йилнинг биринчи ярмида у 231га етди.
Бош прокуратуранинг охирги статистик маълумотлари бўйича вояга етганлар 231 одам 2016-йилнинг биринчи ярмида қийноқлар тўғрисида ариза берган. 200га яқин ариза инкор қилинган. Милиция ходимларига қарши саккиз жиноий иш очилган.
«Голос свободы» («Озодлик овози») ҳуқуқни ҳимоя қилиш фондининг юристи Айдар Сидиков аризаларнинг сони билан суд ишлари орасидаги катта фарқнинг сабаби тушунарли дейди.
«Улар [система] қийноқларга учраган кишининг қариндошларига ёки ўзига босим кўрсатишади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари [ариза берган] ўз қурбонларини таъқиб қилиб, уларга гиёҳванд модда солган вақтлар бўлган», — деди Сидиков IWPR билан бўлган суҳбатида.
Қийноқларга учраган вояга етмаган фуқароларни ариза бериши гумон. Асановнинг сўзларига кўра, сўроқ-савоб олиб борилган ўсмирларнинг ярми қийноққ учраса, ариза беришга ҳаққи бор эканлигини умуман билмаган. .
Ўсмирларнинг тўққиз фоизи расмий турда ариза бериб, бироқ кейин улар ҳам ўз даъвосидан бош тортган.
Болаларга қийноқнинг етказган зарари битмас доғ қолдириши мумкин.
«Агар бола олдин дунёни хавфсиз деб ҳисоблаб юрган бўлса, [қийноқдан] кейин у дунёни хавфли деб ҳисоблаб қолади ва ҳеч кимга ишониб бўлмайди деб ўйлай бошлайди», — дейди «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи лигаси» нодавлат ташкилотнинг клиник психологи Перизат Асилбаева.
«Қийноқларнинг руҳий зарбаси оқибатида, одамнинг уйқуси қочиб, кўнгли чўкиб, юввош ёки атрофдагиларга зарари пайдо бўлади», — деб, бу муомала ўсмирни жиноят йўлига тортиши мумкин эканлигини қўшимча қилди.
ИИМнинг жамоат хавфсизлик бўйича бош бошқармасининг вояга етмаганлар бўйича бўлимининг раҳбари Азамат Абдрахманов IWPRга министрлик вояга етмаганларни тунда сўроқ қилишни таъқиқлаган ўзгартиришларни жиноят кодексига киритиш ташаббусини кўтараётганини айтди.
Умумий назорат хам кучайтирилади, деб қўшимча қилди у.
«Бишкекнинг тўрт ИИБида видео назорат камералари ўрнатилади, — деб сўзини давом эттирди Абдрахманов. – Сўроқларнинг барчаси ёзилиб қолади».
Ўз карьерасини терговчи қатори бошлаган қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов IWPRга бундай чоралар етишмослигини айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, милициядан жиноятларни фош қилиш бўйича ҳар ойдан кўрсаткич талаб қилинади.
Бу улар қўлга олинган одамнинг ёшига қарамасдан жиноятни тан олган кўрсатма олиш учун қийноққа солади деган сўз. Қийноқларга қарши ҳаракат бўйича миллий марказнинг савол-жавоби милиция ходимлари вояга етмаганларнинг майда жиноятларига боғлиқ ишларни ёпиш учун баъзан пора олишларини ҳам кўрсатди.
«Улар [милиция ходимлари] учун [қўлга олинганлар] – бу жиноятчилар, "фош қилинди" деган графани тўлдирилиши ва ўз ҳамёнига ишлаб қолишнинг йўли», — дейди Токтакунов.
Исмини айтгиси келмаган Уланнинг холаларидан бири IWPRга айтишига қараганда, Бишкек милициясининг Октябрь район бўлими унинг жиянига тошбағир муомала қилгани бўйича унинг аризасини рўйхатга олишдан уч марта бош тортган.
У юқори томонга арзланишини айтгандан сўнг Бишкекнинг Октябрь район прокуратураси унинг аризасини қабул қилган.
Руҳшуносга бир неча марта борганига қарамасдан Улан ўша куни бўлган воқеани ҳамон унута олмайди.
«Қўрқа бошладим. Кўчада кетаётиб қайта яна кимдир ушлаб олиб, яна бир нимани бўйнимга қўяди деб қўрқаман. Авваллари ярим тунгача юраверар эдим, — дейди у. — Ҳозир милиция ходимларини ёки назорат автомашинасини кўрсам тўхтаб, ўтиб кетгунча кутиб тураман».