Қирғизистон ФИФА рейтингида 124-ўрнини сақлаб қолди

705

Қирғизистон терма жамоаси халқаро футбол федерациясининг февралдаги рейтингида 124-ўринга эга бўлиб, позициясини йўқотмади ҳам, балл ҳам олмаган.

Февралда Александр Крестинин жамоаси январдаги ҳолатни ўзгартирмай, дунё рейтида 124-ўринни олди. Ўтган йилги ноябрдан бери терма жамоа рейтингдаги ҳолатига таъсир қилгудай ҳеч қандай учрашувларни ўтказмаган.

Осиё футбол конфедерацияси терма жамоаларининг орасида Қирғизистон 16-ўринда туради, жамоа ҳисобида 265 балл бор. Осиё ҳудудининг лидери олдингидай Эрон бўлиб, унинг 798 бали бор.

Январда Қирғизистон терма жамоасининг Осиё Кубогининг саралаш доираси бўйича ўзининг рақибларини билди. Улар дунё рейтингининг 130-сафида бўлган Ҳиндистон, 159-ўриндаги Мьянма ва 184-ўриндаги Макао бўлди.

Агар гуруҳлар босқичидан муваффақиятли чиқса, Қирғизистон тарихида биринчи марта Осиё чемпионатининг финал босқичига иштирок эта олади. Биринчи ўйинни терма жамоа март ойида Макаонинг терма жамоасига қарши ўз юртида ўйнайди.

Ўтган йили октябрь ойида олган 99-ўрин терма жамоанинг тарихидаги энг яхши натижаси бўлиб ҳисобланади.

Дунё рейтингининг биринчи ўринида ҳар доимгидай Аргентина терма жамоаси бўлиб, унда 1635 балл бор. Ундан кейин Бразилия (1529) ва Германия (1433) жойлашган.

Биринчи ўн ўрин 1168 очко олган Испаниянинг терма жамоаси билан тугайди.

Рейтингдаги энг яхши кўрсаткич Камеруннинг терма жамоасига тегишли. Африка континентининг янги чиққан чемпионлари 29 позиция қўшиб, 33-ўринга жойлашди.

Энг ночор кўрсаткич 13 позициясини йўқотиб, 47-ўринда Кот-д’Ивуарники.

ФИФА терма жамоалар рейтинги — жамоанинг ҳозирги кучига нисбатан кўрсаткичини аниқлашга йўл берадиган система. У ҳар ойда янгиланади.

Балл тўплаш тизими барқарор эмас ва кўп ҳолларда: рақиб терма жамоанинг кучидан, ФИФАнинг ҳозирги рейтингидаги ўрнидан, мусобақанинг коэффициентига ва бошқаларга боғлиқ.

Халқаро футбол федерациясининг аъзоси бўлган терма жамоаларнинг кейинги рейтинги 9-мартда чиқади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: ҚРФФ