«Оқ кема» фильмининг режиссерларидан бири Темир Дуйшекеев вафот этди

685

74 ёшида қирғиз режиссёри ва ёзувчиси Темир Дуйшекеев вафот этди. У «Оқ кема», «Эрта келган турналар» ва «Фудзиямадаги қадр кечаси» фильмларига режиссёрлик қилган.

Темир Дуйшекеев 7-январда узоқ давом этган касаллик сабабли вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистонда кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг матбуот хизмати билдирди.

Дуйшекеев режиссёр, сценарист, публицист ҳамда бир қанча киносценарийлар муҳаррири бўлган.

У кўплаган мусиқий қўшиқлар ва луғатларнинг муаллифи, «Оқ кема», «Эрта келган турналар» ва «Фудзиямадаги қадр кечаси» фильмларининг режиссёрлари бўлган.

«Оқ кема» фильми тасвирга олинаётгандаги сурат.
«Оқ кема» фильми тасвирга олинаётгандаги сурат.

Дуйшекеев Қирғизистоннинг кўпкари федерациясини ташкил қилишга, қирғизнинг бу миллий ўйини алоҳида спорт тури қатори ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.

Яқинда унинг қирғиз киноси тўғрисидаги янги китоби нашрдан чиққан. Китоб «Бугунги кундаги қирғиз киноси» деб номланган. Унда муаллиф китобхонлар билан «Қишлоқ ҳукумати», «Бўзсалқин», «Свет-ака», «Чингиз билан Бубусара» фильмлари тўғрисидаги фикрларини бўлишган.

Марҳумнинг жасади қаерга, қачон дафн қилиниши ҳозирча айтилмади.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Заир Исаков