Флоридадаги отишма: Айбланувчини ўлим жазоси кутмоқда

666

АҚШнинг Федерал прокуратураси Флорида ҳаво майдонила ўқ отган Эстебен Сантьягони расмий турда айблади. Уни ўлим жазоси кутмоқда.

Форд-Лодердейл ҳаво майдонидаги отишув. Сурат: Reuters
Форд-Лодердейл ҳаво майдонидаги отишув. Сурат: Reuters

Флоридадаги Форд-Лодердейл ҳаво майдонида ўқ отган Ироқ урушининг фахрийси Эстебан Сантьягога расмий турда қотиллик бўйича айбланди.

Агар Сантьягони айбдор деб ҳисоблашса, унда уни ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ кутмоқда.

Ҳаво майдонида у беш кишини отиб, саккиз одамни яралаган. Тартибсизлик сабабли тиқилиш бўлиб 37 одам жабрланган.

Ҳозирда ҳужум сабабларини полиция аниқламоқда. Қўлга олинган шахс қариндошлари у Ироқдан келгандан кейин руҳий жиҳатдан соғлиги ёмонлашганини билдиришди.

Терговчилар Эстебан Сантьягонинг ҳужуми терроризм билан боғлиқлигини инкор қилишмайди. Бироқ АҚШнинг Федерал текширув бюросининг ходимлари жиноятчининг уйида тинтув ўтказишганда, унинг компьютерида ва телефонида террористик гуруҳлар билан боғлиқликни топишмаган.

Қиз яраланган одамга ёрдам бермоқда. Сурат: Reuters
Қиз яраланган одамга ёрдам бермоқда. Сурат: Reuters

Полициянинг ўзи бу одам 2016-йилнинг ноябрь ойида ФИБга ёрдам сўраб мурожаат қилганини таъкидлашди. У ўзининг ақлини махсус хизматлар назорат қилаётганини айтган.

Айбланувчи АҚШ ҳукумати уни «Ислом давлати» террор гуруҳининг видеосини қийнаб кўрсатганини айтган.

Анкориж шаҳридаги ФИБ бўлимининг расмий вакили Мэрлин Ритцман айбланувчи уларга мурожаат қилганини тасдиқлади. Бироқ АҚШ ҳукуматига нисбатан айбловлар бўлганини рад этди.

"Сантьяго билан бўлган суҳбат вақтида унинг гаплари тушунарсиз, айтганлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган. Учрашувлар натижаси бўйича ФИБ Сантьягони "маҳаллий ҳукуматнинг" қўлига ўтказиб берган, улар уни руҳий экспертизага жўнатиши керак эди» , - деди у.

Ўша вақтда у ўзига жавоб бермайди деб айтилиб, бироқ хавфли деб топилмаган.

Ходимлар билан йўловчиларни ташқарига чиқаришди. Сурат: Reuters
Ходимлар билан йўловчиларни ташқарига чиқаришди. Сурат: Reuters

Пуэрто-Риколик Эстебан Сантьяго Флоридага Аляскадан рейс билан келган. У юкларни берувчи залдан чемодоннинг ичида келган йўловчиларни ота бошлаган.

Полиция уни 6 январда жиноятни амалга оширган жойда қўлга олган.

Муаллиф: Александра Титова