Суриядаги террор ҳужум: ўнлаган қурбонлар бор

656

Сурия шимолидаги Аваз шаҳрида суд биносининг олдида мина қўйилган бензин ташиувчи автомашина потлаган. Қурбон бўлганларнинг сони 20 кишидан 60 кишигача етиб, ўнлаган одамлар яраланган.

Туркия чегарасидан 10 чақирим узоқликда жойлашган Азаз шаҳрида 7-январда мина қўйилган бензин ташувчи автомашина портлаган. Портлаш суд биносининг олдида содир бўлди.

Ўлганларнинг аниқ сони ҳозиргача номаълум, турли манбааларда 20дан 60 кишигача бўлган кўрсаткичлар айтилиб, ўнлаган ярадорлар ҳам айтилмоқда. Жабрланганларнинг кўпчилиги  - маҳаллий яшовчилар.

Қурбон бўлганлар ичидан 14 киши мухолифат ҳарбийлари ва суд ходимлари бўлишган.

Портлашда суд, шаҳар маъмурияти ва почта бинолари вайрон бўлди.

Ҳозирча Суриядаги террористик гуруҳларнинг бирортаси ҳам портлаш учун жавобгарликни ўзига олмаган.

Суриянинг Азаз шаҳри Туркия чегарсидан унча узоқ бўлмаган жойда Ҳалаб провинциясида жойлашган. Ҳозирда шаҳарни президент Башар Асад раҳбарлигидаги ҳокимиятини қулатиш учун курашаётган мухолифатнинг ҳарбийлари назорат қилади.

Суриядаги фуқаролар уруши 2011 йилнинг мартидан бери давом этмоқда. БМТнинг хавфсизлик кенгаши 2016 йилнинг 31 декабрида Суриядаги отишувни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилган. Резолюцияга кўра келишмовчилик ҳукумат билан қўзғолончилар орасида сўзлашув йўли билан йўлга солинмоқчи.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Reuters