Қирғизистонда 100 минг паспортнинг бланкаси йўқолган

696

Қирғизистон паспортлари кўп йил аввал ҳам нияти бузуқ одамлардан чиққан ҳоллар ҳам бўлган. Бунга мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ҳужжатларга эътиборсиз муносабат сабаб бўлган бўлиши мумкин дейди ўша вақтда ҳукуматда ишлаган "Интел линкс" ишхонасининг раҳбари Таалайбек Жумадилов.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

"Азаттык": Таалайбек сиз 1994-йили СССР тарқалгандан кейин Қирғизистон дастлаб ўзи чиқарган паспортларнинг 100 минг донаси йўқолганини ўтганда "Азаттык"нинг текширув дастурида айтдингиз. Ҳозир теракт ва бошқа воқеалар сабабли қирғиз паспортларининг ҳавфсизлиги тўғрисидаги масала қизғин муҳокама қилинмоқда. Ўша йўқолган паспортларни ҳозирги воқеаларга алоқаси бўлиши мумкинми?

Таалайбек Жумадилов: Қирғизистон ҳукумати 1994-йили канадалик компанияга паспортларни тоза бланкаларини топширган. Ўша шартнома билан Қирғизистонга 3 миллион дона бланк келиши керак. Мен ўша вақтда ҳукуматда ишлаб юрганимда ИИМдан қанча бланк келганини сўрадим. Расмий турда ИИМ 2 млн 900 минг паспорт берилган деб жавоб берган.

"Азаттык": Қолган 100 минги қаерда?

Таалайбек Жумадилов: Ўшанда махсус топшириқ берилган. У 100 минг қаерда, нима бўлганини аниқлаш топширилган. Сабаби кейин бизнинг паспортлар 98-йили Қирғизистонга бостириб кирган "Ўзбекистон ислом ҳаракати" номли гуруҳнинг раҳбари Жума Намонгонийдан топилган. Кейин араб давлатларига, Европага фоҳишаликка чиқаётган аёллардан ҳам топилган.

"Азаттык": Демак орада йўқолган 100 минг паспорт шуларга берилган бўлиши мумкин эканда?

Таалайбек Жумадилов: 94-йилги паспорт қўл билан тўлдирилар эди. Сурат ёпиштирилиб, кейин муҳр босиларди. Демак, уни ясаш осон бўлган. Кейин мана шу паспортларни янги турдаги паспортга алмаштиришга тўлиқ имкон бор. Бу бўйича мен саккиз йил аввал президентга, премьер-министрга, спикерга хат ёзганман. "Агар чора кўрилмаса унда қирғиз паспортлари халқаро террористларда, трансмиллий жиноят гуруҳларида, гиёҳванд моддалар савдогарларида ва бошқа одамларда пайдо бўлиши мумкин" деб огоҳлантирганман.

"Азаттык": Кейин шундай фактлар ҳам бўлди. Масалан, мен билганларидан Қирғизистон паспортлари чет ўлкалик икки криминал "авторитет"дан, тожикистонлик ва қозоғистонлик сиёсий қочқинлардан, террорчиликда гумонланганлардан чиқди.

Таалайбек Жумадилов: Шундай. Паспортларни биометрикага ўтказишга ҳали эрта. Сабаби ҳужжатни қабул қилиш, шу ҳужжатларни текшириш, аниқлаш тизимини тўлиқ ўзгартириш керак. Агар шундай қилмасак, чет ўлкаликлар биометрик паспортларни ҳам олишаверади. 94-йилги паспортларни қонунийлаштириб, ўрнига янги турдагисини олиб қўйиш қийин эмас.

Иккинчидан аввал махсус текширув бор эди. Паспорт олиш учун ҳужжат топширганда ИИМ билан МХДҚ орқали текширилар эди. "Мана шу мурожаат қилган кишига даъвойингиз борми ёки йўқми, жиноятчи эмасми, паспорт берсак бўладими" деб. Ҳозир давлат рўйҳатга олиш хизмати томонидан олиб қўйилган. Агар давлат рўйҳатга олиш ходимлари терговда ёки қидирувда юрган кишига паспорт беришса юридик жавобгарликка тортилмайди. Сабаби булар махсус хизматлар орқали текширишга мажбур эмас.

"Азаттык": Энди ҳозир бизнинг паспортлар билан қўлга тушганларнинг барчаси ўша 94-йилги йўқолган русумни кейин қонунийлаштириб, фойдаланмоқда деб айтиш қийин. Мен бошқа томонини айтмоқчиман. Фикри ёмонларга дейлик, паспорт уч йўл билан тегади дейишмоқда. Биринчиси – ўз паспортини ўзи сотганлар. Иккинчиси - қалбаки паспорт қилганлар. Учинчиси – ўша паспортни беришга жавобгар органдагиларнинг ўзлари сотишган вазиятлар. Бу бўйича ИИМ бир неча жиноий иш қўзғабди. Демак, мана шу йўллар орқали Қирғизистон паспортлари бошқаларга ўтяпдими?

Таалайбек Жумадилов: Катта жиноятни амалга ошираман деган жиноятчи, албатта, ҳужжатни бенуқсон тайёрлашга ҳаракат қилади. Сабаби паспорт назоратидан, чегарадан ўтганда ушланиб қолиши мумкин. Ундан кўра пора бериб, қонуний турда олиши осон бўлмоқда. Аэропортдан, полициядан, назоратлардан қўрқмай, осон ўтиб кетади. Шунинг учун давлат рўйҳатга олиш хизматини тўлиқ ислоҳ қилиш керак.

Биринчидан, стратегияни қабул қилиш керак. Қайси ҳужжатни, қандай мақсадда, қандай қилиб алмаштиради деган. Иккинчидан давлат маълумот ресурслари тузилиши керак. Текшириш, аниқлаш тизими каби. Агар одам Қирғизистон фуқароси бўлмаса ёки Қирғизистонда яшамаса, унда унинг паспорт олиш имкониятини тўлиқ олиш керак. Паспорт бланкини ҳимоя қилиш керак албатта, бироқ унинг ичидаги маълумотни ҳимоя қилиш приоритет бўлиши шарт. Ҳозир дунё тенденцияси шундай.