Истанбулдаги террор ҳужуми: Полиция шубҳали кишининг исмини билдирди (у қирғизистонлик эмас)

816

Туркия полицияси Истанбулда янги йилга ўтар кечаси террор ҳужумини амалга оширувчининг шахсини аниқлади. Аввал Туркиянинг ТИМининг раҳбари террорчининг шахси ҳукуматга маълум эканини билдириб, бироқ тергов манфаатлари учун маълумотни очиқламаган.

Түркия полицияси «Рейна» тунги клубига террор ҳужумини амалга оширган кишининг шахси аниқланди деб билдирмоқда. У Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов бўлиб чиқди, у шунингдек Абу Муҳаммад Хуросоний номи билан ҳам маълум.

Расмий фараз бўйича, жиноятчи тўпланган аҳолига қарата 180 ўқ отиб, сўнг жиноят еридан тунги клубнинг ошхонаси орқали чиқиб кетган.

Террор ҳужуми оқибатида 39 киши халок бўлган, уларнинг кўпчилиги хорижликлар. 60 нафарга яқини халок бўлган.

Кўчага чиққандан кейин Машарипов таксига ўтирган — айни ўша такси ҳайдовчиси шарофати билан шубҳали шахснинг кимлигини аниқлаш имконияти пайдо бўлди.

Абдулқодир Машарипов ИШИДнинг ўзбек қўшини вакили бўлган. Туркиянинг Hurriyet газетасининг ёзишича, “Ислом давлати” террор гуруҳи шубҳали шахсни ҳали ҳам қўллаб келмоқда.

Истанбулга Машарипов Туркиянинг Конядан келган. Конядан келиб, Истанбулнинг Зейтинбурну ҳамда Аксарай районларида истиқомад қилган муҳожирларни полиция текширувлар вақтида қўлга олган.

Бундан ташқари, Абдулқодир Машариповнинг турмуш ўртоғи ва болалари ҳам қўлга олинган. Аёл турмуш ўртоғининг ИШИД гуруҳига алоқадор эканини рад этди, лекин унинг ўз исмини айтишдан, у ҳақда маълумот беришдан бош тортган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева