Эрика Марат: «Референдум бир кишининг истаги бўлди»

999

Қирғизистондаги референдумнинг натижаси ва конституциявий ўзгаришларнинг салбий ва ижобий томонлари тўғрисида Вашингтондаги миллий мудофаа университетининг профессори Эрика Марат “Азаттык” билан суҳбатлашди.

Суҳбатнинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

“Азаттык”: Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба кунги референдумда сайловчиларнинг 80 фоизи Конституцияни ўзгартиришни қўллашган. Сайловда иштирок этганларнинг кўпчилиги янги ўзгаришларни қўллаб овоз беришига нима туртки бўлди?

Эрика Марат: Бу референдумда халқнинг 40 фоизга яқини овоз берди. Бунга биометрика топшириш машаққатидан бошлаб, референдум маъноси тўғрисида халқ ичидаги кайфият ҳам сабаб бўлди. Одатда миллий сайловларга нисбатан маҳаллий сайловларга аҳоли озроқ келади. Менимча, бу ерда Бакиев ва Ақаев вақтидаги каби маъмурий ресурс ишга киритилди. Турли даражадаги ҳукумат идоралари ходимларини овоз беришга мажбурлашди. Конституциявий ўзгаришларни қўллаган ва ресурслари кўп партиялар, очиқ айтганда пул тўлай оладиганлар, овоз бериш участкаларига референдумни қўллаган одамларнинг келишига шароит яратишди.

“Азаттык”: Конституцияни ўзгартиришга мухолифат вакиллари қарши чиқишган. Қирғизистоннинг сиёсий элитаси референдум бўйича аниқ бир муросага келолмади. Бу референдум Қирғизистон тарихида қандай аҳамиятга эга бўлади?

Эрика Марат: 2010-йили қандай камчилиги ва ютуқлари бўлмасин янги Конституция қабул қилингандан кейин оз бўлса ҳам сиёсий жараёнлар сезилган. Бир оз бўлса ҳам сиёсий дебатлар ўтиб, парламент сайловида рақобат бўлган. Қирғизистон демократиянинг бошланиши бўлган ўлкага ўхшаган. Атамбаев мухолифатнинг ва фуқаровий жамиятнинг, юристларнинг қаршилигига қарамай, ярим йил ичида бу иҳоталанган референдум орқали сўнги беш йилдаги демократик ҳаракатларга чизиқ тортди. Энди қайтадан Қирғизистоннинг келажаги номаълум: сиёсий жараёнлар қандай бўлиши, сайловлар қандай ўтиши номаълум. Бахтга қарши бу референдумнинг тарихдаги ўрни ўзининг ва ўз партиясининг ҳокимиятини сақлаб қолишга ҳаракат қилган Ақаев ва Бакиевлар вақтидаги референдумлар каби бўлади.

“Азаттык”: Ўз вақтида президент Атамбаев ва референдумни қўллаган сиёсатчилар янги конституция ўлкага фойда олиб келишини айтишмоқда. Айрим ўзгартиришларга кўра, премьер-министрнинг ваколатлари кенгаяди, фракцияларнинг коалициядан чиқиши мураккаблашади, премьер-министрнинг ва вице-премьер-министрнинг депутатлик мандати сақлаб қолинади. Бундан ташқари Қирғизистонда бир жинслиларнинг никоҳдан ўтишига руҳсат бўлмайди ва халқаро қонунлар аввалгидай кучга эга бўлмай қолади. Бу ўзгартиришлар Қирғизистоннинг сиёсатига ва халқ ҳаётига қандай таъсир кўрсатади?

Эрика Марат: Сиз турли ўзгартиришларни санаб ўтдингиз. Уларнинг сони ўттизга яқин бўлса керак. Улар турли сиёсий-ижтимоий ҳаётнинг бошқа-бошқа тармоқларига тегишли. Унга маъқулман ёки қаршиман деб биргина савол олдида овоз бериш – қайтадан референдумни иҳоталашдир. Сиёсий ваколатларини узайтиргиси келган бир одамнинг ёки бир кабинетнинг ўз сиёсий фикрларини ўрнатиш бўлди.

Шу сабабли премьер-министрнинг роли ёки никоҳ каби масалаларнинг барчаси ҳозир аҳамиятга эга бўлмай қолди. Сабаби сиёсий муҳокама бўлмади. Ўзгартиришларни жамоатчилик тушуниши учун сиёсий дебатлар бўлмади. Бу кўриниш келажакдаги барча ўзгартиришлар ҳам дебатлар орқали эмас, таңуулоо орқали қабул қилинади деган маънони билдиради. Масалан, Қирғизистон ўзи аъзо бўлган ташкилотларнинг фикрини тингламай қўйса бўлиши тўғрисидаги ўзгартириш тўлиқ муҳокама қилинмади. Энди улар тўғрисида гапиришнинг аҳамияти йўқ. Сабаби бу ўзгартиришлар Атамбаев ва унинг кабинетининг манфаатини акс эттиради.

“Азаттык”: Нима бўлганда ҳам бу ўзгартиришлар қабул қилинди. Эл бунга овоз берди. Шунда янги ўзгартиришларнинг натижаси ва таъсири қандай бўлади?

Эрика Марат: Албатта, уларнинг таъсири бўлади. Бу ЛГБТ гуруҳларни таъқиб қилишга йўл очади, Қирғизистон энди БМТнинг таклифларини эътиборсиз қолдира олади. Бу ўзгартиришларнинг таъсири уларнинг яхши ёки ёмон эканлигига боғлиқ эмас. Балки айрим моддаларга рози бўлиб, айримларига қарши чиқса бўлар. Бироқ бу ўзгартиришлар бир одам орқалигина қабул қилингани учун Қирғизистон фуқароларига таъсир қилмайди. Конституциядаги ўзгартиришларнинг ҳаётга таъсири парламент ёки сайловларнинг эркига эмас, бир одамнинг эркига мос бўлмоқда. Бу - бир киши томонидан қабул қилинган ўзгаришлар.

Уларнинг орасида исталган масала бўлиши мумкин. Бироқ ҳозир бу аҳамиятга эга эмас. Сабаби бу ўзгаришлар жорий қилинди. 2017-йилнинг декабридан бошлаб Қирғизистондаги сиёсий-ижтимоий ҳаёт Атамбаевнинг шахсий кўз қарашининг таъсирида ва соясида бўлади. Мен учун Конституциядаги ўзгартиришлар эмас, мана шу нарса кўпроқ аҳамиятга эга.

“Азаттык”: Унда сиз тасвирлаган сиёсий вазиятнинг оқибати қандай бўлади?

Эрика Марат: Умумий картинага эътибо, бир катта оқибатни кўряпман. Атамбаевнинг ўрнини ким эгалласа ҳам, таңуулоо урфи давом этаверадиган бўлди. Атамбаев ҳам муддатининг охиригача ўтириб, конституцияни ўзгартирмаган ягона президент қатори тарихда қолиш имконияти бор эди. Бироқ у бундай имкноятни бой берди. Кейинги президентда ёки премьер-министрда ҳам мана шундай ўзгартириш хоҳиши қолади. Биз бу циклдан чиқолмай қолдик. Атамбаев каби солиштирмали демократик йўл билан сайланган лидер бўладими ёки ўзгартирилган сайлов орқали ҳукуматга келган раҳбар бўладими, у одам тизимни ўзига мослаб ўзгартираверади. Атамбаев бу циклни буза олмади.

Бир нарсани таъкидлаб ўтгим келади. Мен Вашингтонда яшайман. Россияда, Европада ёки Америкада яшаган юз минглаган ватандошлар каби биз овоз беришдан умуман чиқиб қолгандаймиз. Керак бўлса Вашингтонда элчиликдан узоқ бўлмаган жойда яшаган мен учун ҳам биометрияни беришга имконият бўлмай қолди. Сабаби биометрия ускунаси ноябрь ойида байрамлар вақтида икки кунгагина келган. Бу тўғрисидаги маълумот нормал каналлар орқали тарқатилмаган. Мен референдумда қарши овоз бериш учун биометрикани топширгим келган эди. Чикаго ва Нью-Йоркда жуда катта диаспора бўлишига қарамай, биометрияни Вашингтондагина берса бўлади. Россияда ҳам худди шундай кўриниш. Биз ҳукумат учун йўқ одамлардаймиз. Биометрия бизни тўлиқ ҳолда сайловдан четлаштириб қўйди.