LIVE: Маҳаллий кенгашни сайлаш ва Конституцияга ўзгартириш киритиш. Участкалар ёпилди, қатнашиш оз бўлди, энг фаоли ёшлар

886

Қирғизистонда Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича референдум билан маҳаллий кенгашларни сайлаш якунланди. Илк маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 30 фоизидан ортиғи овоз берган — бу сайловнинг тан олиниши етарли бўлади. Участкалардан келган маълумотлар бўйича, электрон ҳисоблагичлар ишламай, айрим сайловчилар овоз бера олмай қолишган.

 

Илк натижалар:

 

Агар сиз сайловдаги қонун бузарликлар бўйича маълумотга эга бўлсангиз, унда WhatsApp орқали +996 555 44 10 06 рақамига юборинг.

Соат 22:00гача бўлган энг асосийлари:

  • Сайловчиларнинг иштироки

Референдум ҳамда маҳаллий кенгашни сайлаш якунланди. Участкалар соат 20:00да ёпилди. Референдумга қатнашиш бўйича таҳминан 42,07% ташкил қилган. Маҳаллий кенгашларни сайлашга қатрашиш эса 31,96%.

Бармоқ излари ўқилмай қолмоқда

Кузатувчилар ва сайловчиларнинг ўзлари билдиришгнадай, ўлка бўйича кўпгина участкаларда техник ҳисоблагичлар ишламай, овоз беришда тўхталишлар бўлган.

Айрим сайловчиларнинг бармоқ изларини ускуналар ўқимай, қийинчиликлар юзага келган. «Адолатли сайлов» жамоат ташкилотининг маълумоти бўйича, агар ўн ҳаракатдан кейин ускуна бармоқ изларини ўқимаса, унда сайловчи овоз бериш ҳуқуқидан махрум бўлади.

Бундай вазиятларга кўпроқ катта ёшли сайловчилар дуч келиб, уларнинг бармоқ изларини бускуна танимай, улар овоз бера олишмаяпти.

  • Рўйҳатдан ўтган жойи бўйича овоз бериш

Айрим сайловчилар рўйҳатдан ўтган жойи бўйича овоз беролмаган. Бундай вазиятга «Республика — Ата-Журт» фракциясининг лидери Ўмурбек Бабанов ва унинг аёли дуч келган. Уларнинг иккиси хам бошқа участкаларда овоз берган.

  • Овоз бериш учун қўлда ёзилган «чеклар»

Жалолобод ва Жалолободдаги Сузоқ қишлоғида, Ўшдаги Аравон қишлоғида сайлов комиссияси сайловчиларга овоз бериш учун чекларни қўлда ёзиб беришган. Сабаби бармоқ изларини аниқлаб берувчи термопринтердан «чек» чиқаришнинг имкони бўлмаган.

ДРХдан Kloop.kgнинг журналистларига билдиришича, қўлда ёзилган «чеклар» тўғрисидаги маълумотлар миш-мишлар бўлиб ҳисобланиб, бу билан «айрим партиялар» «эски усул» билан овоз беришни қўлга олишга ҳаракат қилишмлқда.

  • Электрон қутиларнинг ўрнига картон қутилар

Бишкекдаги участкаларнинг бирида сайловчилар техник носозликлар сабабли автоматик турда ҳисоблаган электрон қутиларга эмас, ўз бюллетенларни картон қутига солишган.

  • «Техникада носозликлар бўлиши керак»

Президент Алмазбек Атамбаев айтишича, «Техникада носозликлар бўлиши керак».

«Биринчидан, участкаларнинг ёпилаётгани ҳақиқат эмас — улар маълум муддатга ишини тўхтатади. Бу техника, хатоликлар бўлади. Нима, сизларни эски тизимга қайтгингиз келяптими? Яхшиси техника, бузилса, бузилсин, бир-икки соат кутиб турамиз, бироқ адолатли овоз берамиз», — деди президент.

Вице-премьер-министр Мухаммедкалий Абулгазиевнинг билдиришича, уюштириш –техник масалаларни ҳал қилиш учун тезкор чоралар кўрилмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко