Бош прокуратура Сапар Исаковнинг ноқонуний бойлик ортирганини инкор қилди

912

Мухолифатчи Адил Турдукулов президент аппарати етакчисининг ўринбосари Сапар Исаковни ноқонуний тарзда бойлик орттирганликда айблади. Унинг айбловига кўра, амалдор томонидан сотиб олинган ноқонуний мулк сабаб бўлган. Бош прокуратура ноқонуний бойиш бўйича фактларни топмаган.

Бош назоратчи орган президент аппарати раҳбарининг ўрин босари Сапар Исаковнинг 4 миллион сомга уйн сотиб олишида ҳеч қандай қонунбузарликларни топмаган. Шу вақтда Исаковнинг йиллик даромади бир қанча паст, 850 минг сом бўлиб ҳисобланган.

Бош прокуратуранинг билдиришича, Исаков кўчмас мулк учун пулни давлат хизматида ишлаб юриб топган. Назорат қилувчи орган амалдорнинг фаолиятида ҳеч қандай қонунбузарликни топмаган.

Президент аппарати раҳбарининг ўринбосарини текширишга мухолифатчи Адил Турдукуловнинг илтимоси сабаб бўлган. Сотиб олган хонадон сабабли Исаковга қарши иш қўзғашни Турдукулов Бош прокуратурадан илтимос қилган.

Амалдор 127 квадрат метр майдонни эгаллаган хонадонни сотиб олиш учун деярли 4 миллион сом сарфлаган. 2014-йилдаги декларациясида тахминан 850 минг сом ишлаб топганини кўрсатган.

Турдукулов Исаковни ноқонуний бойиши бўйича айблаб, у қайси пулга уй сотиб олганини тушунтириши керак эканлигини билдирган.

«Мен Сапар Исаков билан ташқи ишлар министрлигида 2007-2008-йиллари ишлаганман ва бир яхши биламан: у ўзининг декларациясида, масалан, бизнеси бор эканлигини кўрсатмаган. Айрим даромадларини у декларацияга киритмаган, бу эса қўшимча текширувни талаб қилади», — деган Турдукулов.

Қирғизистон қонунлари бўйича ноқонуний бойлик орттириш учун беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Махсус хизматлар 2015-йили мудофаа министрининг собиқ ўринбосари Нуркалий Жумабаевни айблашган.

Сапар Исаков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг ишончли одамларидан бири бўлган. Ангела Меркель билан бўлган учрашувида Атамбаев уни ўзининг «ўнг қўли» деб атаган.

Унинг ташқи алоқалар бўйича бўлими раҳбарлиги лавзозими президент аппарати раҳбарининг ўринбосарига тенг.

Сапар Исаков сўнги беш йилдан бери ташқи сиёсат бўлими раҳбари лавозини эгаллаб келади.

Президент аппаратигача Исаков вақтли ҳукуматнинг халқаро алоқалар бўлимининг раҳбари бўлган, шунингдек, ривожланиш бўйича марказий агентликда, ҳукумат аппаратида ва ТИМда ишлаган.