Сайловчилар ўрнининг кўчиши: Одамлар қандай қилиб ўз участкаларидаги рўйхатдан йўқолишмоқда

783

Сайлов ҳамда референдум кунининг олдида давлат ичидаги сайловчилар кутилмаган муаммоларга дуч бўлмоқда айримлари ўз участкасидаги рўйхатдан ўзларии топа олмаётган бўлса, бошқалари ўз манзили бўйича бошқа одамларнинг овоз бераётганини айтмоқда.  

Бишкекнинг турғуни Самат Рискулов (исми ўзгартирилди) ўтказилувчи сайлов бўйича бу йил ҳам одатдагидек билдиришнома олишини кутмаганди — биометрик маълумотларини топширмагани сабабли у овоз бера олмайди.

Унинг уйига тўрт билдирув қоғози, бўлганда ҳам бошқа одамларнинг номларига келганда бу у учун сюрприз бўлган.

Бу манзилда аслида ҳеч қандай Света Баракова яшамайди.

“Менинг манзилим бўйича умуман менга ёт кишилар овоз беришар экан!”, — деб хайрон бўлади Рискулов.

У ўзининг участкасидаги сайлов комиссиясидан маълумотни текширтиришга харакат қилганда, унга сайловчилар рўйхатини кўрсатишдан бош тортишган.

Бир поғона юқори турувчи ҳудудий сайлов комиссиянинг (ҲСК) раиси Рискуловга рўйхатларни Давлат рўйхатга олиш химати (ДХХ) тузиб чиққанини айтган.

Рискулов ДХХга қўнғироқ қилиб ўз мазгилида қандай қилиб тўрт бегонанинг рўйхатга олиниб қолгани бўйича изоҳ олаолмага. Лекин у колл-марказининг ходимидан кимга ариза билан мурожаат қилиш бўйича маълумотни олган. У энди буни сайловдан кейингина аниқлай олади.

ДХХ ходимининг айтишича, бошқа манзил бўйича рўйхатга олинган одамлар ҳам қандай қилиб бундай бўлганини тушуну олишмаяпти.

Референдумнинг ҳамда маҳаллий кенгашларни сайлашнинг олдида бу каби воқеалар кутилганидан ҳам кўп бўлиб чиқди. Ҳукумат ҳам нима сабабдан бундай бўлаётганини ҳозирча изоҳлай олмаяпти.

Фуқароларнинг бошқа ерга кўчирилиши

Бишкекдан 230 километр масофада жойлашган Норин вилоятининг Жумгал районига қарашли Чаек қишлоғида ҳам шундай муаммо аниқланган.

Улар Арстанбек Қадиров исмли маҳаллий фуқарони ДХХнинг раиси Тайирбек Сарпашевга очиқ хат ёзишга мажбурлашган.

Сайлов арафасида Чаекнинг яшовчилари бошқа районнинг сайлов участкаларида бўлиб чиққан

Арстанбекнинг акаси, Бектен Қадиров, ўзи Чаек қишлоқ кенгашида депутатликка номзодини қўйган. Ака-ука Қадировлар 28 ноябрда сайловчиларнинг рўйхатини аниқлаганда бари жойидабўлган.

Лекин 11 кун ўтгандан кейин 9 декабрда Бектен ўзининг аёли каби бошқа овоз бериш участкасига тушуб қолган.

“Бундай кўриниш юзлаган одамларда бўлмоқда”, — дея таъкидлайди Арстанбек Қадиров.

Ахолиси етти минг кишидан иборат кичик қишлоқ учун бундай ўзгаришлар муҳим вазиятларни юзага чиқариши мумкин.

Жавобгарликни Бишкекда бўлгани каби Жумгал район ҲСКси ҳам ДХХга оғдармоқда.

Бу каби ҳолатлар Қирғизистоннинг барча ҳудудларида бўлмоқда. Ижтимоий тармоқлардан бундай маълумотларни кўплаб топиш мумкин. Бунинг бари сайлов арафасида бўлаётгани сабабли вазиятга таъсир этиш амалда имконсиз бўлмоқда.

Шунинг учун, масалан, ўзини бошқа сайлов участкасидан топган Ўшнинг турғуни Бобур Мадиханов каби одамларга ўша участкани излашдан бошқа чоралари йўқ.

“Мен бу  ҳақда 3-4 декабрда билдим. Мен энди №5291 участкасида бўлиб чиқдим. Бу участканинг қаерда жойлашганини ҳам билмайман. Яхши ҳамки олдинроқ билдим, энди ўша участкани излайман”, — деб айтди у.

Нима учун бундай бўлмоқда?

Ҳукумат вакилларидан очиқ изоҳ олишнинг ҳозирча имкони бўлмади. Марказий сайлов комиссиясининг алоқа хизматидан ҳам, ДХХнинг ходимлари ҳам Kloop.kgнинг мухбирларига бўлаётган воқеалар бўйича изоҳ беришни исташмади.

Ўзининг журналист эканини билдирмай, оддий сайловчи қатори алоқага чиққан мухбир билан ДХХнинг ходимларидан бири суҳбатлашган.

“Агарда сайлов участкаларининг бирида одамларнинг сони 2500дан ортса, у ҳолда бу район турғунларини бошқа участкага кўчириб қўйишади”, — деб тушунтирди ДХХнинг ходими суҳбат давомида.

Лекин бу бояги Чаек қишлоғидаги муаммонинг сабабига тушунтирма бўла олмайди, чунки у ердаги бирорта ҳам участкада 1500дан ортиқ сайловчи йўқ.

Ҳукуматнинг сассизлиги кўзбўямачиликларга йўл очаётгани ҳақидаги шубҳаларни туғдирмоқда, нима бўлганда ҳам 100 фоиз исботга эга бўлмай туриб бирорта ҳам кузатувчилар бу борада очиқ билдиргани йўқ.

“Бунинг ортидан қандайдир бир кўзбўямачилик қилиб, овозларни манипуляцияланаётгани бўйича менда гумон қилишга асос пайдо бўлмоқда”, — деб билдирди “Прецедент” компаниясининг юристи Нурбек Токтакунов.

Юристнинг фикрига кўра, нима бўлганда ҳам аввал ДХХнинг изоғини кутиш керак.

Маҳаллий кенгашни сайлаш ҳамда Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар бўйича референдум якшанба куни 11 декабрда ўтади. Маҳаллий ҳамда шаҳар кенгашларига 35 сиёсий партия интилмоқда.

Референдумда қирғизистонликлар амалдаги Конституцияга чиндан ҳам тузатиш киргизиш керакми ёки йўқ эканини хал қилиши керак. Тузатишлар ташаббусини Қирғизистоннинг ҳукумати кўтариб, улар томондан инсон ҳуқуқларига ҳамда ҳукумат бутоқларига тегишли ўзгартиришлар пакети таклиф қилинган.

Муаллиф: Метин Джумагулов