Чолпон Жакупова 1-январда депутатлик ваколатларидан бош тортади

1094

«Бир Бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова 2017-йилнинг 1-январида ўз хоҳиши билан ариза ёзиб, парламентдан кетади. Аввал у Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар қабул қилинса, ваколатларидан бош тортишга ваъда берган.

Депутат Чолпон Жакупова 11-декабрда ўтган референдумнинг натижаларидан кўнгли қолди. МСКнинг маълумоти бўйича овоз берган сайловчиларнинг 79,59 фоизи Конституцияга ўзгартиришлар киритишни қўллаган.

Референдум ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинаётганда Чолпон Жакупова Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар қабул қилинса, депутатлик мандатини топширишга ваъда берган. Депутат ўз ваъдасини бажаришга ҳаракат қилмоқда, у парламентдаги ишини келаси йилнинг январидан бошлаб ташлайди.

«Қирғизистонда референдумга сайловчиларнинг 30 фоизи келган ҳолат ҳеч қачон бўлмаган. Бу ўлканинг бош ҳужжатининг янги редакцияси жамоатчилик бирлаштирмай турганини кўрсатиб туради», — деди у.

Жакупованинг фикрича, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин парламент назорат қилиш функциясидан ажрайди.

«Биз назорат функциясининг бир қисмидан, масалан бюджетни назорат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўламиз. Унда савол туғилади, парламентда депутатларга нима бор?» — деди Киртаг билан бўлган суҳбатида.

Жакупова биринчилардан бўлиб, Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиқиб, референдум ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳси қонунбузарликлар билан қабул қилинаётганини бир неча марта айтган.

Парламент Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича «Референдум санасини тайинлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини президентга имзолашга жўнатганда референдум ўтказишни парламентнинг 89 аъзоси қўллаб, 16 нафари қарши чиққан.

Жакупова овоз бериш олдидан Констиуцияга киритилувчи ўзгартиришларга қарши чиқиб, қонун лойиҳасини «аҳмоқона» деб атаган. Депутат таклиф қилинган қонун лойиҳаси Конституцияга қарши эканлигини айтган.

«Конституция — бу халқни бириктирувчи ҳужжат. Биз икки ойдан бери Конституция бузулганини айтмоқдамиз. […] У [референдумни тайинлаш тўғрисидаги қонун] [Конституцияга] қарши келади» — деган у.

Бундан ташқари у регламентда қаралган экспертизалар ва муҳокамалар олиб борилмаса ҳам депутатлар бу қонун лойиҳасини «очиқ уятсизлик билан олиб ўтишга» ҳаракат қилишаётганини билдирган.

Депутат — ҳуқуқ ҳимоячиси

Чолпон Жакупова — 2015-йилнинг октябридан бошлаб Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати. У депутатлик лавозимигача узоқ вақт давомида «Адилет» ҳуқуқий кликасининг раҳбари бўлган. Ташкилот инсон ҳуқуқларини ва эркинлигини ҳимоя қилиб, демократия ва ҳуқуқий давлат ғояларини ривожлантириш билан шуғулланган.

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари Конституцияга киритилган ўзгартиришларни ҳуқуқий томондан қўллаб, нималар ўзгаришини тушунтириб келишган.

Жакупова — тарих фанлари кандидати, инсон ҳуқуқлари бўйича икки монографиянинг, етти ўқув қуролининг ва тўққиз  тўпламнинг муаллифи.

2008-йил Жакуповага инсон ҳуқуқларини ривожлантиргани учун АШ Давлат департаментининг «Энг довюрак аёл» мукофоти берилган.

У Андижон воқеаларидан кейин ўзбек аёлларини лагердан қутқариб чиққанлиги учун тақдирланган. Бундай мукофот дунёдаги 100 аёлгагина берилган.

Муаллиф: Александра Титова