Футбол: Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг қуръа ташлаш натижалари

5568

УЕФАнинг Ньондаги (Швейцария) штаб-квартирасида Чемпионлар лигаси финалининг ⅛ қисмининг ва Европа лигаси финалининг 1/16 қисмининг иштирокчиларининг жуфтлари аниқланди.

Анъанага кўра бир ўлканинг клублари ва гуруҳлар босқичи вақтида учрашганлар бир-бири билан ўйинга тушолмайди.

Жамоалар икки қутига бўлинган. Биринчисига биринчи ўриндан гуруҳга чиққан клублар, иккинчисига финишга иккинчи бўлиб келганлар тушди.

Биринчи сават: «Арсенал», «Лестер» (Англия), «Атлетико», «Барселона» (Испания), «Боруссия» Дортмунд (Германия), «Ювентус», «Наполи» (Италия), «Монако» (Франция).

Иккинчи сават: «Бенфика», «Порту» (Португалия), «Бавария», «Байер» (Германия), «Манчестер Сити» (Англия), «ПСЖ» (Франция), «Реал», «Севилья» (Испания).

Чемпионлар лигаси финалининг ⅛ бўлимининг қуръа натижалари:

«Манчестер Сити» – «Монако»

«Бенфика» – «Боруссия» Дортмунд

«Реал» – «Наполи»

«Бавария» – «Арсенал»

«Порту» – «Ювентус»

«Байер» – «Атлетико»

«ПСЖ» – «Барселона»

«Севилья» – «Лестер»

«Бавария» – «Арсенал» жуфти одат бўлиб қолди. Сурат: The Telegraph
«Бавария» – «Арсенал» жуфти анъанага айланиб қолди. Сурат: The Telegraph

«Бавария» – «Арсенал» жуфти одат бўлиб қолганини таъкидлаб ўтиш керак. Сўнги беш йилда бу клублар Чемпионлар лигасида тўртинчи марта учрашмоқда.

Чемпионлар лигасининг биринчи ўйинларини ғолиблар ўз майдонида 14/15 ва 21/22 февралда ўтказишади, жавоб қатори меҳмонга бориб, 7/8 ва 14/15 мартда майдонга тушади.

Умумий Европа лигасига иштирок этган 32 жамоа бор, улар ҳам икки саватга бўлинган.

Биринчи сават: АПОЭЛ (Кипр), «Аякс» (Голландия), «Бешиктош», «Османлыспор», «Фенербахче» (иккиси ҳам – Туркия), «Генк» (Бельгия), «Зенит» (Россия), «Копенгаген» (Дания), «Лион», «Сент-Этьен» (иккиси ҳам– Франция), «Рома», «Фиорентина» (иккиси ҳам – Италия), «Спарта» (Чехия), «Тоттенхэм» (Англия), «Шальке» (Германия), «Шахтер» (Украина).

Иккинчи сават: АЗ (Голландия), «Андерлехт», «Гент» (Бельгия), «Астра» (Руминия), «Атлетик», «Вильярреал», «Сельта» (Испания), «Боруссия» Менхенгладбах (Германия), «Краснодар», «Ростов» (Россия), «Легия» (Польша), «Лудогорец» (Болгария), «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Олимпиакос», ПАОК (Греция), «Хапоэль» Беер-Шева (Исроил).

Биринчи саватга гуруҳда биринчи ўринни олган 12 клуб, шунингдек Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган, кўрсаткичлари яхши тўрт жамоа тушди.

Иккинчисига гуруҳ босқичда иккинчи бўлиб финалга келган 12 клуб, шунингдек, Чемпионлар лигасидан чиқиб қолган яна тўрт жамоа тушди.

Чемпионлар лигаси каби Европа Лигасида ҳам бир ўлкадан келган жамоалар, россиялик ва украиналик клублар бири бири билан ўйнашолмайди, гуруҳлар босқичида учрашган жамоалар ўртасидаги ўйин таъқиқланган.

Европа лигаси финалининг 1/16 ббўлими қуръасининг натижаси:

«Краснодар» – «Фенербахче»

«Атлетик» – АПОЭЛ

«Легия» – «Аякс»

«Астра» – «Генк»

«Манчестер Юнайтед» – «Сент-Этьен»

«Вильярреал» – «Рома»

«Лудогорец» – «Копенгаген»

«Андерлехт» – «Зенит»

«Сельта» – «Шахтер»

«Олимпиакос» – «Османлыспор»

«Ростов» — «Спарта»

«Гент» – «Тоттенхэм»

«Боруссия» Менхенгладбах – «Фиорентина»

АЗ – «Лион»

«Хапоэль» Беер-Шева – «Бешикташ»

ПАОК – «Шальке»

Европа лигасининг 1/16 бўлимининг ўйинлари келаси йилнинг 16 ва 23-февралида бўлади.

Муаллиф: Каминат Имирханова