Суд парламент комитетининг референдум ҳақидаги қарорига қарши аризани қабул қилмади

806

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова парламент комитетининг «Референдум тўғрисидаги» қонун лойиҳасини ёқтирганини инкор қилиш бўйича районлар аро судининг аризани қабул қилмаганини «абсурд» деб атади. Ҳужжат Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича халқ овоз бериш санасини аниқлайди.

Районлар аро суд 3 октябрь куни ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани депутатларнинг референдум бўйича чиқарган қарорига қарши ёзган аризасини қабул қилишдан бош тортди.

Карасартованинг Kloop.kgга билдиришича, парламент комитетининг қарори норматив ҳуқуқий акт қатори ҳисобланганлиги сабабли суд уни кўриб чиқолмаслигини айтган.

«Қарор ҳукумат-ҳуқуқий ваколатли ҳақларига кирмайди, шу сабабли районлар аро судда кўриб чиқилмайди деб билдиришди. Улар таклиф турида берилмоқда деб ёзишган», — деди у.

Бундан ташқари унинг оқловчилари Бишкек шаҳар судига аппеляция аризаларини тайёрлаётганини ҳам қўшимча қилди. Унинг фикрига кўра, судлар ҳукуматга қарши қарор чиқаришдан қўрқишади, сабаби президент уларни хизматдан четлатишга ҳуқуқи бор.

«Мен жуда ҳам ишонганман, биз йўқ деганда аризани кўриб чиқади деб умид қилганмиз, бироқ бу «абсурд»», — деди у.

«Заноза» маълумот агентлиги суд Нурия Бекбаеванинг қарорини эълон қилди, унда суд бу аризани кўриб чиқолмайди, сабаби парламент комитетининг қарори «таклиф турида» берилмоқда деб айтилади.

«Суд аризани кўрмаймиз деб қарор чиқарди, сабаби баҳсга сабаб бўлаётган комитетнинг қарори таклиф турида берилмоқда ва Жогорқу Кенешга ҳеч қандай мажбурият юкламайди», — деб ёзилади хатда.

Улар баёнот бўйича ўн кун ичида Бишкек судига даъво билан мурожаат қилмоқчи.

Карасартова 29 сентябрда референдум ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича депутатларнинг қарорини яроқсиз деб топилсин деган ариза билан районлар аро судга мурожаат қилган эди.

У йиғинга иштирок этганини ва қонун лойиҳаси қонун бузишлар билан қабул қилинганини ўз кўзи билан кўрганини айтган — депутатлар керакли экспертизаларни ўтказган эмас.

Регламентнинг бузилиши тўғрисида «Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова ҳам айтган. Унинг фикрига кўра, қонун лойиҳаси Конституциявий палатанинг хулосасисиз қабул қилинган, бу регламентнинг қоидаларига тўғри келмайди.

Ўзгартиришларни парламент депутатлари таклиф қилишиб, президент уни ёқтирган.

Ўзгартиришларни қўллаганларнинг фикрига кўра, конституцияга ўзгартиришлар ҳукуматни узурпациялаб сақлайди, премьер-министрнинг ваколатларни кўпайтириши ҳукуматни мустаҳкамлаб,  миллий қонун чиқаришнинг халкаро имтиёзларидан бош тортиш давлат мустақиллигига ижобий таъсир кўрсатади.

Конституцияга ўзгартиришларни киритишга собиқ-президент Роза Отунбаева, вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, «Ата Мекен»ва «Бир бол» фракцияларининг айрим депутатлари ва фуқаровий жамият вакиллари қарши чиқишган.

Улар миллий қонун чиқаришнинг имтиёзларидан бош тортиш ўлкада демократияни йўқолишига олиб келиб, премьер-министрнинг ваколатларининг кўпайиши бажарувчи ва ҳукумат бутоқларининг ўртасидаги мувозанатни йўқотади деб айтишади.

Қонун лойиҳасида кўрсатилган қонун бузишларга қарамай, парламентнинг биринчи ўқувида ёқтирилган.

Муаллиф: Александра Титова