Вояга етмаганларга никоҳ ўқишни таъқиқлаш бўйича қонун лойиҳаси сўнгги ўқишга жўнатилди

849

Ижтимоий масалалар бўйича парламент комитети вояга етмаганларни никоҳдан ўтишини таъқиқлаш бўйича қонун лойиҳасини учинчи ўқишга юборди. 

Комитет раиси, депутат Садик Шер-Ниязнинг Kloop.kgгабилдиришича, қонун лойиҳаси «вояга етмаганларни ҳуқуқини ҳимоя қилишга» йўналтирилганлиги сабабли комитет уни қабул қилган.

Қонун лойиҳаси асосида вояга етмаганларни никоҳлаган ҳолларда ота-онаси ва дин ҳодимлари жавобгарликка тортилади.

«Дин ҳодимига оила қураётганлар ёшини тасдиқлайдиган гувоҳномасини кўргандан кейингина никоҳ ўқишга руҳсат берилади […] ФҲДЁ бўлимидан маълумотнома бўлиши зарур. Масалан, дўконда ҳам тамаки маҳсулотларини сотишда, вояга етмаганларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқлайдиган маълумотнома сўралади-ку», — деди Шер-Нияз.

Қонун лойиҳаси жорий йилнинг апрель ойида таклиф қилинган. Бироқ иккинчи ўқишда парламент қабул қилмаган.

«Қонун лойиҳаси инкор қилинган эди, бироқ Салянованинг илтимоси билан қайта овоз беришга қўйилди. Унда ОАВда қизғин муҳокамага сабаб бўлиб, шу сабабли депутатлар уни иккинчи ўқишда кўриб чиқадиган бўлди», — деди депутат.

«Қонун тайёр, агар у учинчи ўқишдан ўтса […], унда президентга имзолаш учун юборилади», — деди Шер-Нияз.

Парламент май ойининг ўртасида лойиҳани қабул қилмаган. Бу фуқаровий фаоллар орасида норозиликларни юзага келтирган — блоггер Данияр Айтман депутатларни «педофиллар» деб атаб, ҳуқуқ ҳимоячилари эса 30-май куни Оқ уй олдига митингга чиқишган.

Бироқ фуқаровий жамиятдан қонун лойиҳасига қарши чиққанлар ҳам бўлмай қолмаган. Юрист Нурбек Токтакуновнинг фикрига кўра, қонун лойиҳаси қайта ишлаб чиқилиши керак эди, сабаби ҳозирги жиноят кодексида ҳам вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш таъқиқланади.

«Салянова қонун лойиҳасини хом турда таклиф қилган, экспертизалар бўлмаган, куч сарфламаган. Агар экспертиза ўтказилмаса, унинг салбий ва ижобий томонлари тўғрисида ҳам маълумоти йўқ», — деди у.

Муаллиф: Регина Им