Бишкекда МДҲ ўлкаларининг юбилей саммити қандай ўтди?

947

Ҳамдўстлик давлатларининг 25 йиллигига бағишланган МДҲ давлат раҳбарларининг саммити 16-17 сентябр кунлари Бишекда ўтди. Унда ҳамдўстлик давлатларининг бундан кейинги ҳамкорлиги ва дўстлик масалалари тўғрисида сўзлашилди.

Қисқача:

  • Лукашенко 2010 йилдаги инқилобдан кейин биринчи марта Қирғизистонга келди;
  • Путиннинг кечикиб келиши сабабли саммит кеч бошланди;
  • Украина, Ўзбекистон, Туркманистон ва Молдова ўлкаларининг раҳбарлари саммитга келишмади;
  • МДҲ ўлкаларининг саммитида имзоланган ҳужжатлар;
  • Украина элчиси билан Россия президенти Қрим масаласи бўйича тортишди.

Батафсил:

Украина элчиси билан Россия президентининг Қрим бўйича тортишуви

РБК каналининг билдиришича, саммит вақтида Украина элчиси Николай Дорошенко билан Россия президенти Владимир Путин ўртасида Қрим бўйича тортишув юзага келди.

Дорошенко Москвани Қримни аннексиялашда айблаб, кейинги саммитга раҳбарлик қилишни Россияга ишонмаслик кераклигини айтган. Путин эса Қримни Россияга қўшилиши — Украинадаги таниқли бир сиёсий кучларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижаси деган жавобни берди.

«Россия ҳеч нимани аннексияламаган. Қрим Украинадаги таниқли бир сиёсий кучларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида Россияга қўшилди. Бу ҳаракатлар вазиятни давлат бурилишигача етказди. Қрим ҳудудида яшаган халқлар ихтиёри билан Россия таркибига ўтди. Бундан ташқари Украина МДҲнинг ҳеч қандай шартларини имзоламай, ратификация қилмаган. Шу сабабли бу ташкилотнинг ишини олиб боришда қандайдир бир ўзгаришларни ҳам киритолмайди», — деди Путин.

2010 йилдаги инқилобидан сўнг Лукашенко биринчи марта Қирғизистонга келди.

МДҲ давлат раҳбарларидан биринчилардан бўлиб Белоруссиянинг президенти Лукашенко келди. 2010 йилдаги инқилобдан сўнг у Бишкекка биринчи маротаба келмоқда. Инқилобни Лукашенко «конституциясиз бурилиш» деб атаб, ўлкадан қочиб улгирган Қурманбек Бакиевга сиёсий бошпана берган.

Мана шу сабаб билан 2013 йили Алмазбек Атамбаев Минскда ўтган МДҲ давлатларининг саммитида иштирок этишдан бош тортган. Бу тўғрисида расмий турда ҳеч қандай билдирув бўлган эмас, бироқ жамоатчилик Лукашенкога бўлган араз деб тахмин қилишган.

Путиннинг кечикиб келиши сабабли саммит кеч бошланди

Саммитнинг бошланиши соат 16:00га белгиланган, бироқ 18:00га жилдирилди. Бу қарор Россия президенти Владимир Путиннинг кечикиши сабабли қабул қилинган.

Москвадаги об-ҳаво сабабли Россия президентининг самолёти бир оз ушланиб қолган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппаратининг матбуот хизмати билдирди.

Украина, Ўзбекистон, Туркманистон ва Молдованинг президентлари саммитга келмади.

Украина президенти Петр Порошенконинг ўрнига Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Николай Дорошенко келди. 2014 йили Украина томон МДҲдан чиқишини эълон қилган.

Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев саммитга келмаган. Президент аппаратининг ташқи ишлар бўлимининг раҳбари Сапар Исаковнинг билдиришича, Мирзиёев 4 декабрда Ўзбекистонда ўтувчи президент сайлови сабабли келолмаган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов эса саммитга келолмаслигини 12 сентябрда билдирган. У Атамбаев билан телефон орқали сўзлашиб, ўлкасида саммит кунлари бўладиган конституциявий ўзгаришлар сабабли келолмаслигини айтиб, кечирим сўраган.

Молдова президенти Николае Тимоф премьер-министр Павел Филипни юборган. Сабаби бу ўлка шартноманинг иқтисодий қисминигина имзолаган.

 

2017-йили МДҲнинг етакчиси бўлиб, Молдованинг навбати келганлигига қарамай, бир овоздан Россия танланди. Молдова ҳукумати саммитнинг моддий масалаларини кўтара олмаймиз деган сабаб билан уюштиришдан бош тортди.

2015-йили МДҲнинг саммити Қозоғистонда Остона шаҳрида ўтган. 2014-йили ўлканинг шарқидаги уруш ҳаракатлари сабабли Украина саммитни ўтказа олмай қолган. Украинанинг ўрнига Белоруссия саммитга етакчилик қилган эди.

МДҲ давлатларининг саммити — бу ҳар йили ўтувчи ҳамдўстлик ўлкалари раҳбарларининг учрашуви. Унда МДҲга аъзо давлатларнинг ҳамкорлиги тўғрисида сўзлашилади. Саммитнинг ҳар йили ўтишини СССР таркибига кирган давлатлар кузатишади. МДҲга Совет иттифоқи таркибидаги 15 давлатнинг 11и кирган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати