Депутатлик мандатидан айрилган Жиргалбек Саматов МСКни судга беради

872

Республика — Ата-Журт партиясидан депутат бўлиб сайланган Жиргалбек Саматов қўш фуқаролиги борлиги учун уни депутатлик мандатидан ажратган Марказий сайлов комиссияси (МСК) билан судлашган. Экс-депутатнинг Россия фуқаролигининг борлигини Россиянинг Миграция хизмати тасдиқлаган.

Жиргалбек Саматов депутатлик мандатининг 8 июлда, Россиянинг Федерал миграция хизмати унинг 16 йилдан бери Россиянинг фуқароси бўлиб ҳисобланиши ҳақида Қирғизистоннинг Бош прокурасига билдирув жўнатган кейин ажратилган.

Саматовнинг ўзи биргина Қирғизистоннинг фуқаролигига эга эканини маълум қилди. У Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида уни судда далиллашини айтди.

“Мен Россия Федерациясининг судига мурожаат қилдим ва яқин вақтларда Қирғизистоннинг фуқароси бўлиб ҳисобланишимни исботлаймай”, — деди у.

Бунгача Саматов Боршайком билан унинг ваколатли ҳуқуқлари вақтинча тўхтатилган 2015 йилнинг декабрида ҳам судлашган. Ўшанда МСК ҳукм чиқаришда бошқа ўлкаларнинг фуқаролари сиёсий ҳамда давлат хизматларини эгаллай олмаслиги ёзилган Конституциянинг 52-моддасига таянган.

Саматов Россиянинг Федерал миграция хизматидан унинг россия фуқаролигининг йўқ эканлиги ҳақида маълумот олиб, уни судга кўрсатган. Натижада Олий суд Саматовнинг фойдасига ҳукм чиқарган. Депутатга мандатини қайтиб беришган, уни ўз рўйхатидан чиқарган "Республика — Ата-Журт” фракцияси ҳам уни ўз рўйхатига қайта қўшган.

Бош прокуратуранинг тергов бўлимнинг раҳбари Жиргал Исмаиловга кўра эса Саматовнинг иккинчи фуқаролиги йўқ эканлиги тўғрисидаги Миграция хизматидан олиб келган маълумотномаси яроқсиз бўлган.

Шунингдек у Марказий сайлоқ комиссиясига миграуия органларида депутатнинг Россия фуқаролигидан бош тортгани тўғрисидаги ариза рўйхатга олинмаганини билдирди.

МСК раисаси Нуржан Шайлдабекова Бош прокуратуранинг маълумотлари асосида депутатнинг ваколатли ҳуқуқлари муддатидан аввал тўхтатилишини билдирган.

“Саматов МСКга унинг Россия Федерациясининг фуқароси бўлиб ҳисобланмаслиги ҳақидаги Ромадановскийнинг хатини кўрсатганлиги сабабли депутат қатори рўйхатга олинган  […] Қонунан (қўш фуқаролиги бор шахсларга) давлат хизмат ўринларини эгаллаш таъқиқланганлиги боис МСКнинг уни депутат қатори рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш таклиф қилинмоқда”, – деган у.

Муаллиф: Айдана Канатбек