Қирғизистон телеканаллари ва радиостанциялари собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов иштирокидаги дастурларни тўхтатди. Дин арбоби уни телеканаллар ҳамда радиоларга чиқишини таъқиқлаганликларини айтди.
Экс-муфтий Чубак Жалилов Бишкекдаги масжидларнинг бирида унинг телеканаллар ҳамда радиоларда чиқиб сўзлаши таъқиқланганини билдирди. У Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида унинг фаолиятига кимнинг тўсқинлик қилаётганини айтмади.
“Марал FM, ЭлТР ва бошқателе-радиоканаллардаги дастурлар тўхтатилди, кимдир биров мени ОАВ орқали сўзлатмаслик қарорини олган шекилли”, — деди у.
“Эхо Манас” телекомпаниясининг директори Темирбек Токтогазиев Kloop.kgга компания вакилларига “қўнғироқ қилиб”, экс-муфтий муаллифлигидаги “Шариат” дастурини намойиш этишни тўхтатишни талаб қилишганини билдирди.
“Бизга қўнғироқ қилиб, [Жалиловни] телевидениега чиқишини таъқиқлашганидан кейиноқ дастурни эфирдан олдик. Бизга ким қўнғироқ қилганини айтолмайман” , — деди Токтогазиев.
Қирғиз тилидаги “Марал” ридиосининг директори Фарух Исмаиловнинг айтишича. Жалиловнинг дастури радио эфиридан июнь охирларида айни сабаблар билан олинган.
Июнда экс-муфтийга огоҳлантириш берган Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) “Азаттык” радиосига таъқиққа идоранинг алоқаси йўқлигини билдирган.
Диншунос Кадир Маликовнинг фикрича, Чубак Жалиловнинг эфирга чиқишини таъқиқлаш — ноқонуний. У ўз нуқтаи назарини билдиришга ҳеч ким таъқиқ сололмайди деб ҳисоблайди.
Экс-муфтий Чубак Жалилов июннинг аввалида жума намози учун тушки танаффусни узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши овоз берган депутатларни “дин душманлари” деб атаган.
Унинг баёноти фаоллар ҳамда парламентарийларда танқидий фикрларни туғдирган.
Социал-демократ Жанар Акаев ҳожининг мазкур сўзларини “экстремисттик” деб атаган. Воқеадан кейин президент Атамбаев дин арбоблари билан учрашгиб, Жалилов билан бўлган баҳсда дунёвий давлатнинг тарафдорлари билдирган нуқтаи назарни қўллаган.
“Қирғизистонда ҳар ким ўз фикрини очиқ айтишга ҳақли, бироқ дин арбобларининг сиёсатга аралашишига йўл қўйиб бўлмайди. Охирги ташаббусга алоқадор баҳслар вақтида ҳиссиётга таъсир қилувчи диний тарғиботларга айниқса муборак Рамазон ойида йўл қўйиб бўлмайдиган” , — деган эди ўлка раҳбари.
Муаллиф: Айдана Канатбек