Kloop.kg мухбири Элдос Казибеков ўзининг “Барчасини синаб кўрамиз” муаллифлик дастури доирасида бир кунга кўча тозаловчи фаррош вазифасини бажарди. Бу соҳани танлаган одамни қандай қийинчиликлар кутаётгани тўғрисида Kloop.kg видеорепоортажида кўринг.
Казибеков томонидан баён қилинади:
“Тозалик” муниципиал корхонасини ходимларининг иш куни эрталабки еттидан бошланади.
“Тозалик” юк юкловчиси Анарбек Сопубеков сўзларига кўра, уларга жисмоний қийинчиликларга тайёр бўлган одамлар керак.
“Одам ишлаш нияти билан келиши керак. Айримлар икки-уч кун ишлагач кетиб қолишади. Лекин кетмасдан қолганлар ҳам бор”,— дейди юк юкловчи.
Менга “Тозалик” ҳодимлари билан бирга ёмғирдан кейин чиқинди билан тўлиб қолган ариқларни тозалашга тўғри келди.
Муниципиалитетда жами 545 фаррош ишлайди. Булар олий маълумотсиз одамлар. “Тозалик”нинг расмий маълумоти бўйича, чиқинди олувчилар 4500дан 8700гача ойлик маош олади.
Муниципиалитет ҳодимларининг тушлик вақти 12:00дан 14:00гача. Фаррошлар асосан ўз уйларида тушлик қилишади.
Тушликдан сўнг биз Боконбаева/Уметалиева кўчалари кесилишида учрашдик ва ишлашни давом эттирдик.
Кечга яқин биз “Тозалик” ҳодимлари билан бирга йиғилган барча чиқиндини Маевка қишлоғидан унча олисда жойлашмаган шаҳар чиқинди хонасига олиб бордик.
Чиқинди хонага кираверишда, чиқиндилар хиди димоғимга урилди, шу пайт нафас олишим жуда қийинлашди, баъзида кўнгил айниди. “Тозалик” ҳодимлари бунинг барчасини ҳар куни ҳис қилишига тўғри келади.
Шахсий кузатишларимдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, “Тозалик” вакиллари жуда оз кулар экан — ахир йиғилиб қолган чиқинди хурсандчиликни англатмайди-да.
Иш куни тугаши билан мен кучсизликни ҳис қилдим, бутун баданим қаттиқ оғрирди. Уйга келганимда ҳаёлимга келган биринчи ўй, душ қабул қилиш ва ётиб ухлаш бўлди.
Шундай антиқа ўзгаришдан кейин мен фаррошларимиз томонидан қандай мехнат сарфланишини, айни пайтда, уларнинг мехнати “чақа”га баҳоланаётганини тушундим.
Муаллиф: Эдьдос Казибеков