Экстремизм айби билан судланганлар қамоқда бошқалардан алоҳида сақланади

874

Экстремизм ва терроризм бўйича судланганлар учун қамоқхоналарда аллоҳида жой бўлинади, деб ёзилган Жиноят ва жазо кодексига киргизилган ўзгартиришларда.

Президент 18 апрелда экстремистларни қолган қамоқдагилардан аллоҳида ажратиб сақлаш тўғрисидаги қарорга қўл қўйди.

Ўзгартиришлар “аҳлоқ тузатиш маҳкамаларида  экстремисттик ташвиқот ҳамда тарғибот эҳтимолини озайтириш” учун киргизилган.

Жазони ўташ давлат идорасининг (ЖЎДИ) матбуот котиби Александр Никсдорф Kloop.kgга берган суҳбатида қамоқда  экстремизм бўйича судланганлар учун махсус ўринлар тайёрланганини айтди.

“Болалар ўзларини одоб доирасида олиб юришади. Бироқ вақт ўтиши билан ўз фаолиятларига янги одамларни жалб қила бошлашади. Шунинг учун бундан кейин уларни аллоҳида бўлиш зарурати пайдо бўлди” , — деди у.

Унинг айтишича, экстремистлар Жиноят ва жазо кодексига киргизилган ўзгартиришлар қабул қилингунга қадар олти ой оралиғида қурилган бўлак биноларда ушлаб турилади.

ЖЎДИнинг маълумоти бўйича, умумий ҳисобда Қирғизистоннинг қамоқларида экстремистик ва террористтик фаолият учун судланган 150 нафарга яқин одам бор.

Экстремизм даъватига қарши курашиш муаммоси “Ислом давлати” (ИД) тарафида жанг қилиш учун Сурияга кетаётган қирғизистонликлар сони ўсишининг фонида кўп муҳокамага олина бошлаган. Мазкур ташкилот бир қатор ўлкаларда, унинг орасида Қирғизистонда ҳам экстремисттик деб топилган.

ИИМнинг маълумоти бўйича, ҳозирда Сурияда ИД тарафда урушаётган 500дан ошиқ қирғизистонлик бор.

ИИМ 2015 йилнинг майида Қирғизистонда экстремисттик ташкилотлар билан алоқа қилиш эҳтимоли боис 1800дан ошиқ киши милициянинг рўйхатида эканини билдирган.

Транспорт министрлиги 2016 йилнинг мартида прокуратурага интернетдаги  экстремисттик материалларни суд ечимигача вақтинчалик блокировкалашга ваколат ҳуқуқининг беришни таклиф қилган. Бир йил аввал куч тизимлари ҳам экстремисттик сайтларни суднинг қарорисиз тўсиб қўйишни таклиф қилган.

Бош суратда: Умрбод озодликдан маҳрум қилинганлар учун қурилган Қирғизистондаги илк қамоқ.

Муаллиф: Нияз Абдразаков

Ҳаммуаллиф: Александра Титова