Бишкек: Мэрия ўғирланган лолалар ўрнига янгиларини экади

849

Номаълум одамлар 18-апрел душанбага ўтар кечаси Ала-Тўў марказий майдонига экилган тахминан 800 лолани ўғирлаб кетган. Янги гуллар 20-апрелдан сўнг экилади.

“Зеленстрой” муниципал корхонаси Ала-Тўў марказий майдонидаги лолаларнинг ўғирланиши бўйича милицияга ариза берди, деб маълум қилди Бишкек мэрияси матбуот-хизмати.

Гулларнинг бир қисми узилган, бошқалари — суғирилган, шунингдек клумба (гулзор)ларда пайхон қилинган лолалар қолган.

Бишкек мэрияси матбуот-котиби  Ажар Мэлсованинг Kloop.kgга айтишича, пайхон қилинган гуллар бугун алмаштирилади.

“20 апрелдан гул тўкаётган лолалар ўрнига янги, мавсумий гулларни экиш бошланади. Май байрамида сальвия, тагентис каби бошқа гулларни экамиз”, — дейди у.

Мэлсова милиция майдонда ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида яқин кунларда ўғриларни топишига умид билдиради.

“Биз “Зеленстрой” ходимини клумбаларни қўриқлашга қўёлмаймиз, бизда бунинг учун патрул милицияси бор”, — деб қўшимча қилди матбуот-котиби.

Лолалар 2015-йил ноябрида Ала-Тўў майдонидаги Қурмонжон Дотқо ва Манас эсталиги ёнидаги клумбаларда экилган эди.

Жами бўлиб деярли 23 минг лола уруғи экилган ва бу шаҳар бюджетига тахминан 360 минг сомга тушган.

Фото: Zanoza