Кара-Жигач (Қора-Ёғоч) — тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга қарамай ҳудудида бир четдан қурилишлар пайдо бўлиб келаётган Бишкекнинг жанубий қисмидаги катта сайл боғи. Сўнгги ўн йил оралиғида унинг ҳудудини қандай қисқарганлиги ҳақида Kloop.kgнинг видеосида кўришингиз мумкин.
Сўнгги 20 йил оралиғида Бишкекнинг жанубий қисмида жойлашган Кара-Жигач сайлгоҳи деярлик икки ҳиссага — 216 гектардан 130 гектарга қадар қисқарган. Бу маълумотларни 2013 йили сайл боғларидаги қурулишлар муаммосини ўрганган депутатлар комиссияси тасдиқлади.
Бишкекнинг 2025 йилгача бўлган бош планига лойиқ, Кара -Жигач боғининг ҳудуди махсус химоядаги ҳудудлар қаторига киради, бироқ комиссиянинг маълумотлари бўйича, ҳозирда боғнинг 40 фойизи уй -жой қуришга, лойиҳаларга берилиб, ўзбилармонлик билан эгаллаб олинган.
2014 йили Бишкекнинг Октябрь районининг ҳокими вазифасида бўлган Алтинай Омүрбекова “Азаттык” радиосига 2007-2008 йиллар орасида қурилишучун сайлгоҳдан 322 ер участкаси ноқонуний берилганини айтган.
“Ҳозирда 37 ер участкаси бўйича иш суд жараёнида. Ер эгалари юқори инстанцияга даво шикояти билан мурожаат қилишган, энди ишни Шаҳар суди қарайди”, — деган эди у2014 йилнинг ўртасида.
2012 йили мазкур ер участкаларига эгалик қилган амалдорларни жавобга тортишга уринган — бунда Свердлов районининг ҳоким ўринбосари билан районнинг собиқ архитекторига айб юклатилган.
Бироқ бу ишлар муддати ўтиб кетгани боис тўхтатилган, деб билдирган Свердлов районининг прокурори Гүлнара Алимбаева “Азаттык” радиосига. Унинг айтишича, унда сайл боғининг директорига қарши ҳам айбловлар айтилган, бироқ бу ҳам тўхтатилган.
Кара-Жигач сайл боғи дохил тарихий ва маданий эсталикларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарорнинг бунгача таҳририга кўра, сайл боғнинг ҳудудида қуриилиш ишларини олиб бориш 2015 йилнинг баҳорига қадар таъқиқланган.
Бироқ 2015 йилнинг мартида унга ўзгартиришлар киргизилиб, тарихий ҳамда маданий эсталикларнинг ҳудудларида қурилиш ишларини олиб боришга Эсталикларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органининг руҳсати билангина изн бериладиган бўлиб қолган.
Муаллиф: Даниил Ляпичев
Таржима: Даврон Ҳотам