Суд 23-апрелга қадар парламент ёнида митинг ўтказишни таъқиқлади

1010

Бишкекнинг Биринчи май район суди 23 апрелга қадар парламентнинг ҳамда ҳукумат биноларининг олдида митинг ўтказишга таъқиқ қўйишни қонуний деб топди. Мулоҳазаси сўралган юрист суднинг қарорини қонунсиз деб ҳисоблашини билдирди.

12 апрелдан 23 апрелгача тинчлик йиғинларини ўтказишга Бишкекнинг  Биринчи май район милиция бўлими тарафидан чекловлар киргизилган.

Таъқиқ парламент ва ҳукумат биноларининг олдида, марказий Ала Тоо майдонидаги, Фрунзе кўчасининг Эркинлик гулбоғи билан кесилишган ҳудудидаги сайгоҳдаги ҳамда Чуй шоҳкўчаларидаги норозилик акцияларига алоқадор.

12 апрелда Бишкекнинг Биринчи май район суди мазкур таъқиқни қонуний деб топган.

Суд қарорига кўра, юқорида тилга олинган ерларда ўтказиш режалаштирилган митинглар Горький номидаги сайлгоҳига кўчирилиши керак. Бу боғ ҳам шаҳар марказида жойлашган, бироқ марказий кўчаларида эмас.

Таъқиқнинг қонуний эканига юрист Лейла Назгул Сейитбек шубҳа билан қарайди. У ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасига Биринчи май район суди қарорининг нусхасини жойлаштирди.

“Бишкек шаҳрининг Биринчи май райони ИИБнинг турли митинглар ҳамда тинч акцияларининг қандай тури бўлишидан қатъий назар, уларни ўтказиш ерларини чеклаш тўғрисида 2016 йилнинг 12 апрелидаги қарори қабул қилиниб  […], уни қонуний ва асосли деб топилсин”,  — деб ёзилган хулосада.

Милиция бу билан 14 апрелда ўтиши режалаштирилган парламент биноси олдидаги бир митингни таъқиқлаган.

“Фуқаролар шикоятари”

Ҳужжатда шаҳар марказида митингларни ўтказишни таъқиқлашга норозилик тадбирларини тўхтатиш илтимоси билан Биринчи май район ИИБга мурожаат қилган “фуқароларнинг шикоятлари” сабаб бўлгани ёзилган.

“Бундай акциялар уюштирувчиларининг фаолиятлари Бишкек шаҳри яшовчилари ҳамда меҳмонларда норозиликлар пайдо бўлишига, муаммоли вазиятларни келтириб чиқариш билан шаҳар ҳудудидаги ижтимоий-сиёсий аҳволни беқарорлаштиришга олиб келиши мумкин...”  — деб ёзилган ҳужжатда...

Яна бир сабаб, май ойидаги байрамларни нишонлашга тайёрганлик бўлаган. Ала-Тўў майдонида ҳозир брусчаткаларни алмаштириш ва тарихий музей реконструкцияси кетмоқда.

Аввалроқ, 2013-йил октябрида Kloop.kg ходимлари митингларни таъқиқлашга бу каби мурожатларни милициянинг ўзи йиғаётганига гувоҳ бўлган.

Учаска нозири ўшанда Kloop.kg мененджерига Қирғизистонда “пикет, митинг ва инқилоблар” бўлмаслиги учун аризалар йиғаётганини айтганди.

“Ноқонуний қарор”

“Прецендент” хамкорлик гуруҳи юристи Жибек Кенжебекова Биринчи Май туман суди қарорини  — ноқонуний деб ҳисоблайди.

“Тинч йиғинлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ таъқиқ агарда акциялар жамоатчилик тартибини, миллий хавфсизликни, шу участкада бўлган одамлар ҳуқуқини бузса ёки соғлиқни ссақлашга хавф туғдирса бўлиши мумкин. Суд қарорида тилга олинган пунктлар қандай қилиб бузилиши мумкинлиги тўғрисида айтилмаган. Агарда қонун бузарлик ҳолати бўлмаса, бу акци қандай қилиб жамоатчилик тартибини бузаётганини айтиш мумкин?” — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, суд милициянинг акциялар шаҳар ҳудудида “ижтимоий-сиёсий вазиятни берқарорлаштириши мумкинлиги” тўғрисидаги даъволарига керакли баҳони бермаган.

“Мен қарорда келтирилган, режаланаётган акциялар мавзуларини кўрдим, бироқ улар таъқиққа ҳеч қандай сабаб бўлолмайди. Агарда акциянинг мақсади вазиятни беқарорлаштириш бўлганида ёки бунга олиб келиши мумкин бўлганида, бундай қарор қабул қилса бўлар эди. Транспорт харакатига мумкин бўлган тўсқинлик масаласига келсак, бу тақиққа асос бўлолмайди негаки “Тинч митинглар тўғрисида”ги қонунда бу ҳақида айтилмаган. Қонуннинг 2 ва 15-моддаларида тақиққа асос бўлувчи сабаблар аниқ кўрсатилган, улар эмас мазкур масалада йўқ”, — дейди юрист.

Май байрамларига тайёргарлик, Кенжебекова сўзларига кўра, улар ҳам таъқиқ қўйилишига асосий сабаб бўлолмайди.

“Май байрамларига тайёргарлик масаласида, биринчидан, улар майдонда таъмирлаш ишлари олиб борилишини кўрсатишмаган ва бу қайси куни бўлишини айтишмаган. Иккинчидан, таъмирлаш ишлари уларга (митингчиларга) халал бермайди. Акция ўтказилишида митинг иштирокчилари жойида туради ёки йўл четидан ўтиб кетади”, — дейди у.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам