Парламент “хорижий агентлар”тўғрисида ўзгартирилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди

980

Парламент депутатлари хорижий агентлар тўғрисидаги қонуннинг ўзгартирилган матнини иккинчи ўқишда кўришди. Унинг қабул қилинишини қўллаб 108 парламент аъзосидан 73 нафари овоз берган.

Депутатларнинг кўпчилик овози билан “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ўзгартирилган матни иккинчи ўқишда қабул қилинди. Унинг қабул қилиниш учун 73, қарши 35 халқ вакили овоз берган.

Қонун лойиҳасини таништирган юстиция министри Жилдиз Мамбеталиева нотижорий ташкилотлар фаолиятининг турга бўлинмалигини билдирди.

Унинг айтишича, Юстиция министрлиги учун ташкилотларнинг уставида кўрсатилган фаолият билан шуғулланиши муҳим. “Ўзларини уставда кўрсатилган  фаолиятлари билан шуғулланаверишсин”, — деди министр.

12 апрелда парламентнинг конституциялык мыйзамдар комитети чет элдик тыңчылар мыйзамынын өзгөртүлгөн долбоорун экинчи окууда кабыл алууну сунуштаган.

Қонун лойиҳасининг янги версиясида тўрт моддадан фақат иккиси қолган. Хужжатнинг янгиланган версиясида мавжуд бўлган НТТ тўғрисидаги қонунни “хориж нотижорат ташкилоти” тушунчаси билан тўлиқлаш ва НТТ ларини йил сайин ўз сайтида молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида тўлиқ хисобот чоп этирга масъул қилиш таклиф қилинади

Депутатлар хориж нотижорат ташкилотлари деб Қирғизистон ташқарисида, бошқа давлат қонунчилиги асосида ташкил қилинган ва таъсисчилари давлат органлари бўлмаган ташкилотларни аташни таклиф қилмоқда.

Ташкилот ўзининг йиллик ҳисоботида қуйдаги маълумотларни кўрсатиши керак бўлади:

  • ташкилотнинг молиявий-хўжалик ишлари тўғрисида;
  • тузилиш манбаълари унинг молияси ва мулки тўғрисида;
  • ташкилот ҳодимлари ва раҳбарлари сони тўғрисида;
  • ташкилотнинг мулкдан фойдаланиши ва молиявий ресурслари тўғрисида.

“Хорижий агентлар”ни рад қилишди

Қонун лойиҳасининг янги версиясида депутатлар ва Қирғизистондаги нотижорат ташкилотлари ўртасидаги энг катта бахсни келтириб чиқарган нормалар йўқ.

Нотижорат ташкилотлар,  қонун лойиҳасини аввало депутатлар томонидан “хориж агенти” формулировкаси таклиф қилингани сабабли дискриминацион деб атаган. Унда бу сўз хориждан молиялаштирилувчи,  “сиёсий фаолият билан шуғулланувчи” халқаро ва Қирғистон НТТларига нисбатан қўллаш кўрсатилганди.

Қонун лойиҳасининг аввалги версияси шунингдек НТТ- “хориж агентларига” Солиқ инспекцияси, Ижтимоий фонддан ташқари Адлия Министрлигига ҳисоб  топшириш мажбуриятини таклиф қилган.

Нотижорий ҳуқуқ халқаро маркази раҳбари Ноокат Идрисовга кўра, янги лойиҳа ҳам “демократик стандартлар ва НТТ фаолиятини изга солиш принцпларига зид келади”

“Айни пайтда, тан олиш керакки деярли барча ёқимсиз нормалар олиб ташланган”, — дейди Идрисов.

“Фуқаровий иштирок” жамоатчилик фонди директори Эркина Убишева, НТТ ўзининг молиявий НТТ лар ўзининг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот топширишга сабаблар кўрмаётганини айтади.

“Бошқа давлатларда шу каби ҳисобот бор, бироқ у ташкилотларнинг ўзгача гуруҳи учун  — […] давлатдан  аълум бир имтиёз, солиқ тўлашда енгилликлар олувчилар учундир. Агар улар бу енгилликлардан фойдаланса, албатта […] улар бу енгилликларга арзишини далиллаши керак бўлади”, — дейди Убишева Kloop.kgга берган суҳбатида.

Бироқ унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда НТТ давлат томонидан хеч қандай енгилликларга эга эмас ва барча билан баробар солиқ тўлайди.

Парламентда икки йил

“Хорижий агент”қонун лойихаси аввалги  — бешинчи чақирилишнинг депутати  Турсунбай Бакир ўғли тарафидан 2014-йилнинг июнь ойида таклиф қилинган.Унинг матни Россия парламенти тарафидан 2012-йилнинг ёз фаслида қабул қилинган шундай қонун матни билан деярли тўғри келади.

Қонун лойихасига кўра, “сиёсий фаолият” билан шуғилланиш ва хорижий давлатлардан таъминланган нотижорий ташкилотлар “хорижий агент” мақомини олишлари керак эди. Лекин уша вақтда қонун лойихасининг муаллифи Турсунбай Бакир уғли билан Нуркамил Мадалиев “сиёсий фаолият”га аниқлик бериша олмган.

Президент Алмазбек Атамбаев қонун лойиха ғоясини 2014-йилнинг ноябр ойида қўллаган, аммо ҳужжат буйича оҳирги фикрини парламентдаги чиқишидан сўнг эълон қилишини бир неча бор билдирган.

Қирғизистоннинг бир қанча нодавлат ташкилотлари қонун лойихасига қарши бўлиб, “хорижий агент”мақомини “тахқирлаш” сифатида қабул қилиб, президентга “адоват ўрнига,хамкорликни”таклиф қилишган.

2015-йилнинг май ойида АҚШ ва Европа давлатларининг 28 хуқуқ химоячи ташкилот гурухи  кирғиз депутатлари қонун лойихасини қабул қилмаслигига чақиришган. Уларнинг айтишича, ҳужжатнинг қабул қилиниши Қирғизистондаги фуқоровий жамотчиликка “жиддий таҳдид”олиб келади.