Маҳсус репортаж: Ўзбекистон БТРлари қандай қилиб чегара муаммоларини ошкор қилди?

3637

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси бахсли ҳудудидаги харбий ва бронетранспортерлари икки давлат ҳукуматларини 25 йиллик муаммолар ССР тарқалганидан сўнги ҳудудлар бўйича  музокаралар олиб боришга мажбур қилди. Kloop.kgнинг тасвирга олиш гуруҳи биринчи мартта воқеа жойига борди ва воқеани ўз кўзи билан тасвирлаб беради.

Хикоя махсус мухбир Хлои Гейне номидан олиб борилади.  23-25- март.

МУХИМ: Материалнинг чоп қилиниши чоғида, Қирғизистон вакиллари сўзларига кўра, икки давлат харбийлари ва техникаси чегаранинг бахсли ҳудудидан чиқарилган эди.

Ўшдан Олабуқага сафарга тахминан ўртача олти соатча вақт кетади — йўл қирғиз-ўзбек чегараси бўйлаб тоғ орқали кетади, лекин нарига томонда Ўзбекистон эканини англатувчи деярли белгилар йўқ.  Биз кеч қоляпмиз ва сўнгги 40 км деярли қоронғуликда кетдик.

Кутилмаганда йўлдан ёнида бир неча киши турган, прожекторлар билан ёритилган битон блоклар чиқди. Бу Қирғизистон блок пости, у ердан биз деярли тезликни пасайтирмай ўтдик. Кўк-зангори формадаги харбийлар бироз машина ойналаридан бизни қараб, ўтказиб юборишди.

Бир неча метрдан сўнг биз кутилмаганда ўзбек блок постида бўлиб қолдик.  Бу ерда аскарлар — ўн кишидан кам эмас. Уларда қурол ҳам кўп ва уларнинг формаси қирғиз харбийлариникидан кўра  ишончлироқ, улар бу ернинг сариқ-зангори  рангли манзарага мос келувчи  бронижелет ва каскада.

— Паспорт,— кутилмаганда гапириб қолди ойнам ёнида пайдо бўлган ўзбек харбийси.
—Нимага?—сўради хайдовчи.
— Сиз транзит билан Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтаяпсиз, — деди у.

Қуроллланган кишининг нигоҳлари остида мен рюкзак остидаги паспортимни натижасиз бир неча дақиқа топишга ҳаракат қиляпман. Харбий менинг асабий қидиришимни кузатиб турибди, сумканинг қай даражада тўлиқлигини баҳолаяпти, такаббурлик билан менга қаради, кулди ва бизни ўтказиб юборди.

blockpost-uzbek-2

Бу мазкур ҳудуддаги биринчи ўзбек пости — авваллари Ўзбекистон ҳеч қачон бу йўлга ўз харбийларини қўймаган. Шу ерда нафақат маҳаллий аҳолини балки бутун қирғизистонликларни қўрқитиб улгурган бронетранспортерлар бор.

***

Қирғизистонинг Жалолобод вилоятидаги Чаласарт ҳудуди  — Иттифоқ тарқалгач собиқ ССРнинг икки давлати ўртасида аниқ белгиланмаган чегара ҳудудларидан биридир. Ҳозир бундай бахсли ҳудудлар, Қирғизистон президенти Алмабек Атамбаев сўзларига кўра—50дан ортиқдир.

Бахсли ҳудудларни аниқлаш масаласи яқинда, Ўзбекистон ўз харбийлари ва БТРларини чегарага олиб келганида кўтарилди. Бу Қирғизистон ўзбек қишлоқларига сув берувчи Косонсой сув омборига Ўзбекистон делегациясининг келишига руҳсат бермаганидан кейин содир бўлди.

Мазкур сув омбори — шунингдек икки давлат ўртасидаги тахминан бахсли объектдир. Ўзбекистон у уларга тегишли деб ҳисоблайди, чунки қурилиш Ўзбек ССРи томонидан молиялаштирилган, Қирғизистон эса сув омбори Ўзбекистон билан  чегарадан Қирғизистон ичкарисида жойлашганини рўкач қилиб, уни ўзиники деб ҳисоблайди.

***

Эрталаб, бизнинг боришимиз керак бўлган асосий жой — Косонсой сув омбори. Маҳаллий аҳоли уни яқиндаги қишлоқ билан номи бирлиги сабабли Ўрта-Тўқўй сув омбори деб атайди.

Олабуқадан сув омборига йўлда бизга икки қирғиз милициясидан иборат бўлган пост учради. Улар бизга эҳтиёт бўлишни маслаҳат бериб, фавқулотда ҳолатларга телефон номерлари билан алмашишди.

Kasansai_14

Сув омборига кириш Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Косонсой туманига қарашли Ўрта-Тўқўй қишлоғи деворлари этагида бўйлаб борган.  У ерда сув омбори ва дамбаларга хизмат кўрсатувчи ўзбек мутаҳасисслари яшайди — атига бир неча оила.

Сув омборидан Ўзбекистонининг Наманган вилоятига қарашли яқин Косонсой шаҳрига йўл йўқ.  Сув омборига бориш учун ўзбек машиналари қирғиз чегараси ва божхонасидан ўтиши, кейин қирғиз ҳудудидан юриши керак.

Аввал сув омбори ҳудудида буғдой экилган совхоз бўлган. Той теппаларида — қирғиз чўпонлари фойдаланаётган яйловлар жойлашган.

Сув омборида бизни ота боболари касбини давом эттираётган чўпонни учратдик. У Қирғизистонга тегишли ҳудудда жойлашган Ўрта-Тщыщй ыишло-ида ту-илган ва щша ерда яшайди ва хайвонларини шу ерда боқади.

“Уларнинг давлати [Ўзбекистон] бу ерларни ўзиники деб ўйлайди бироқ, ундай эмас. Бу бизнинг [Қирғизистон] ерлари. Уларнинг қишлоғи [Ўрта-Тўқай] ёнида биз хайвон боқолмаймиз, плотина ёнида ҳам боқолмаймиз. У ерга борсак, улар отишни бошлаши ёки хайвонни тортиб олиши мумкин”, — дейди чўпон.

Сув омбори дамбаси ўзбек қўриқчилари ҳимоясида, лекин маҳаллий аҳоли уларнинг ҳарбий эканини айтади. Йўл бошқарувчимиз сув этагига яқин бормасликни сўрайди. “Дамбада снайперлар ўтиради», — дейди у. Ўзимиз эса сув омборини қўриқловчи снайперлар ва харбийларни кўрмадик.

Kasansai_01

Бегона одамларнинг сув этагида пайдо бўлиши ўзбек қишлоғи яшовчиларида қизиқиш уйғотди. Улар пистолет билан қуролланган ва биз томонга келмоқда. Йўл бошқарувчи милиционерларга телефон қилади ва улар бир неча дақиқадан сўнг сув омборига келди.

Милиционерлар қишлоқ томонга кетишди. Ўзбек ишчиларидан уларни бир неча метр чуқурликка эга хандақлар ажратиб туради. Улар хандақ ёнида туриб бир-бирларига бақиришади, кейинроқ “ музокара” олиб боришганини тушунтиришди.

— Бу ер Ўзбекистонники! — деб бақиради ўзбек ишчиси хандақ орқасида.
— А? — тушунмайди қирғиз милиционери.
— Бу ер Ўзбекистонники.
— Бу Қирғизистон, Қирғизистон! Сизлар картани кўрганмисизлар?
— Биламиз, шунинг учун келдик.
— Сен бу ерга кел. Бу ерга!
— Бу Ўзбекистон ери.
— Қайси ер? Сен бу ёққа кел!
— Хандақдан кейин сизларники! (бақиради кимдир)
— Йўқ. Йўқ бунақа ер. Бу ернинг ҳаммаси — Қирғизистон ҳудуди! — милиционер музокараларни якунлайди ва раҳбарият билан рация орқали гаплашади.

Бугунги кунда атрофида бахслар тугамаётган сув омбори қурилиши 1941-йилда бошланган. Уруш сабабли қурилиш тўхтатилган ва урушдан сўнг яна давом эттирилган. Ўзбек ССРининг экин экилувчи ерларига суғориш, ва хўжалик ишлари учун  учун сув керак бўлган ва Москва сув омбори қуриш тўғрисида қарор қабул қилган.

Совет иттифоқи тарқалгач Ўзбекистон сув омборидан фойдаланишни давом эттирган.

Расман сув омбори ҳудуди — Қирғизистонники, дарёлар бошланиши Қирғизистон ғарбидаги Чотқол тоғлари Қирғизистон ҳудудидан бошланади. 2015-йил ноябрида Косонсой сув омбори ҳукумат қарори билан Қирғизистон давлат мулкига берилган.

Ҳозирги бахснинг илдизлари ўтган асрнинг 20-йилларига тақалади. Москва  1924 йили янги ҳудудий бирликларни — миллий давлатларни ташкил қилишни режалаган.

Бунга қадар Марказий Осиёда бир неча давлат бўлган — Туркистон автоном республикаси. Унга амалдаги миллий республикалар, Бухоро ва Хива халқ республикалари кирган.

1924-йили келажакдаги иттифоқ давлатларнинг чегараларини аниқлаш бўйича  тенг ҳуқуқли комиссия иш олиб борган. Бироқ москвалик мутаҳасислар у ердаги кўчманчилар ҳаётининг фарқли жиҳатларини ҳисобга олмаган.

“Қирғизлар йилнинг бир вақтида, куздан баҳоргача, у ёки бу ҳудудда аҳолининг энг кўп қисмини ташкил қилган, баҳор келиши билан улар яйловларга кетишган. Бу ерларда ўтроқлашган миллатлар ўзбеклар, тожиклар вакиллари қолиб кетган –улар ёзда қирғиз ерларини ижарага олган ва уларни қайта ишлаган. Комиссия эса айнан ёз фаслида ишлаган ва бу масалани ҳисобга олмаган. Ва бу масала қирғизлар фойдасига ҳал қилинмаган”, — дейди ЎШДУ тарих факултети декани Сидик Смадияров.

***

Биз Ўрта-Тўқай деган қирғиз қишлоғига йўл олдик. У сув омборига бир километрга етмаган масофада жойлашган. Марказий кўчалардаги уйларнинг бирига қалпоқ кийган ўнлаган эркаклар тўпланишмоқда — у ерда вафот этган кишининг таъзияси бўлаётган экан.

“Биз [сув омбори атрофидаги вазиятни] тушунолмаймиз. Уни президентлар, депутатлар ҳал қилиши керак. Мен бу ерда туғилганимдан бери яшайман. Бу эса  [бўлиштириш] биздан олдин бўлган “, — деди қишлоқ яшовчиларидан бири  Каримжан Ниязалиев.

Бу ерда ҳудудда юзага келган вазият учун ҳукумат масъул эканлиги борасида фикрлар жуда кенг ёйилган.

“Бу сув биздан боради, улар эса— эгалик қилишмоқда. Бир тийин ҳам тўлашмайди. Давлатга ҳам, қишлоқ ҳукуматига ҳам. Бизнинг ҳукумат нимани ўйлаяпти ўзи?”  — деб норозилигини билдирди яна бир қишлоқ яшовчиси  Акмирза Сатибалдиев.

Дилфуза Исмаилова билан биз Ўрта –Тўқайдаги унчалик катта бўлмаган бинода жойлашган ҳусусий клиниканинг ёнида танишдик. Бу ерга беморлар ва шифокорлар маҳаллий янгиликларни муҳокама қилишга тўпланишган. Бу килиникада қирғизлар ҳам, ўзбеклар ҳам даволанишади.

“Ҳаммамиз хавотирланяпмиз. Бу икки давлатнинг расмий муаммоси, бироқ аҳоли қийналмоқда. Бу қайта яна миллатларга алоқадор муаммога айланмоқда. Улар ўзаро чегарани бўлиша олишмаяпти, бу ёқда эса ҳалқлар ўртасида бўлмоқда. Шахсан ўзим қўрқяпман. “, — деди у.

Аёллар жанжалнинг маъносини унчалик ҳам тушунишмаётганини айтишмоқда. Бироқ улар қишлоғидаги тинчликни ҳеч нарса буза олмаслигидан умид қилишмоқда.

“ Асосийси, биз революцияларни истамаймиз. Ўтган сафар бўлганда менинг соғлиғим кескин ночорлашган: юрагим, қанд, қон босими. Унгача бундай бўлган эмас”, — деди клиникадаги бемор Мухаббат Курбаналиева.

***

Ола-Буқа районининг ҳокими Сонунбек Акпаралиев журналистлар билан сўзлашишдан бош тортди. У котиби орқали бизни ўринбосарига жўнатди. Ўринбосари бўлса муҳим йиғилишга кетаётганини айтиб, биз билан суҳбатлашишга улгурмаслигини билдирди. Ҳокимнинг ўзи билан биз унинг иш кабинетига кираверишда учрашдик  —айтишича, у мажлисга шошаётган экан.

— Бизга юқоридан ҳеч қандай тушунтирма бермаслик ҳақида айтишган, — деди ҳоким шошиб кетаётиб.

— Кўп бўлса икки дақиқа, — дедим мен илтимос қлиб.
— Йўқ, менинг вақтим йўқ. Вақт йўқ, кечиринглар!
— Ҳукумат вакили қатори жавоб берасизми?
— Бизга мумкин эмас. Таъқиқланган!
— Ким таъқиқлаган?

Амалдор зинапоялардан тез тушиб, ҳокимият ховлисидан кетди.

Каравонликлар каби Ола-Буқанинг яшовчилари ҳам 22-мартда митингга чиқиб, ўзбек аскарларининг харакатига норозиликларини билдиришган. Шу куни премьер-министр Темир Сариев Каравонда йиғилганларнинг олдида нутқ сўзлаб, сўнг Ола-Буқага йўл олган. Уларни биргина йўл боғлаганидан маҳаллий яшовчилар каби катта амалдорлар ҳам Ўзбекитсон блокпостлари орқали ўтишига тўғри келган.

blockpost-uzbek-3

Ола-буқаликларнинг олдида сўзлагандан кейин Сариев қишлоқликларнинг саволларига жавоб бермасдан маҳаллий қишлоқ ҳукуматига жўнаган. Унинг кортежини биз йўлимиз бошидаёқ, Каравонга кираверишда учратганмиз.

“Одамлар уларнинг бундай харакатидан норози. Бу йўлга 29 йил бўлди, туриб-туриб бундай қилиш, бўлмайди. Тўсиқ қўйишиб, ўзбек тилида ёзилган тахта илиб қўйишди — “Паспорт  билан ўтказамиз” деб. Уларнинг бу иши тўғри эмас”, — деб хафагарчилигини билдирди ола-буқалиқ ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Иванова.

Ивановани Ола-Буқада топиш жуда осон — уни маҳаллий аҳолининг бари билади. У қирғиз тилида, ўзбек тилида сўзлаша олади ва атрофда юз бераётган ҳодисаларни доимо кузатиб боради.

“25 йилдан бери оғиз очишмагани  норози қилади. Бизникилар ҳам, Ўзбекистон тараф ҳам ҳеч нарса деган эмас. Бу йўл қурилаётганда ҳам ҳеч нарса айтилмаган. Бироқ нимагадир 25 йил ўтгандан кейингина қандайдир бир талабларини қўя бошлашди. Бу 25 йилдан бери бир бола туғилиб, ҳозир ўзи болали бўлди. Икки ўлка ҳукуматлари эса чегарани аниқлаш олишмаяпти”, — деди Иванова.

***

Ола-Буқадан Ўшга биз ўша йўл билан қайтдик. Энди блокпостдаги ўзбек харбийлари ҳайдовчи билан йўловчилардан чет ўлкаларга чиқувчи паспортларини талаб қила бошлашди.

— Ассалому алейкум, — деб саломлашди ўзбек аскари.
— Алейкум ассалом, — деб алик олди ҳайдовчи.
— Сизларнинг ташқи паспортларингиз қани?
— Ташқи паспорт? Қанақа ташқи паспорт?
— Борку, катта паспорт.
— Катта паспорт йўқ. Қирғизистонда унақаси йўқ.
— Ҳозир сизлар Ўзбекистоннинг ҳудудига кираяпсизлар. Ташқи паспорт олиб юришинглар керак. (Йўловчиларга қайрилиб) Сизларнинг паспортларинглар қани?                 — Ҳамманинг паспортлари бор.
— Мен ҳамма паспортларни текшириб кўришим керак. .
— Сиз ҳайдовчисиз-да?
— Ҳа, мен ҳайдовчиман.
— Нимага йўловчиларга Ўзбекистон ҳудудига кирилаётганини айтиб огоҳлантирмагансиз?                                                                                                                                      — Мен тўхтадим-ку.
— Албатта, тўхтайсиз-да! Мен йўловчиларга паспортларини қўлларига олиб тайёрлаб туришларини эслатмадингизми деяпман.                                                                         — Качондан бери…. (бу ер Ўзбекистоннинг ҳудуди бўлиб ҳисобланади)? — деб сўзга аралашди бизнинг йўл бошловчимиз.                                                                                  — Сизнинг гувоҳномангиз борми? — деб саволга савол билан жавоб бери ўзбек аскари.
— Кандай гувоҳнома? Мен харбий эмасман!
— Сиз харбий ходиммисиз?
— Мен оддий фуқароман.
— Паспортингиз қани?
— Чўнтагимда, чўнтагимда деяпман.
— Паспортингизни кўрсатинг!
— Сенга менинг паспортимни нима кераги бор? Мен ўзимизникиларникига кўрсатмайман, сизларга эса умуман кўрсатмайман.                                                          — Паспортингизни кўрсатинг, сиз Ўзбекистон ҳудудидга кираяпсиз. (Овозини кўтариб) Сизни огоҳлантиряпман!                                                                                                    — Бу ер қачондан бери Ўзбекистон ҳудуди бўлиб ҳисобланади? Қачондан бери?
— Тушунмадим! Ҳозир сизлар Ўзбекистон ҳудудидасизлар. Бу ерда ҳеч ким ўзидан-ўзи турмайди. Ҳужжатларингиз борми?                                                                                       —Бор!
— Кўрсатинг!
— Ёнимда йўқ, таши паспортимни олиб юрмайман.
— Ҳужжатларингизни ёнингизда олиб юринг. .
— Бундан кейин олиб юраман.
— Сизни огоҳлантиряпман!
— Бундан кейин олиб юраман.
Ҳайдовчига қараб,- Олиб юришсин, айтинг. .
— Маъқул!

Ола-Буқадан ташқи дунёга чиқувчи ёлғиз йўл 10 йил аввал қурилган. Унгача маҳаллий яшовчилар қўшни Каравонга, Жалолободга ва ўлканинг бошқа шаҳарларига Ўзбекистон ҳудуди орқали боришларига тўғри келарди. Бироқ янги йўлнинг айрим қисмлари аниқланмаган ҳудудлар орқали ўтади.

Кундузи Ола-Буқа билан Каравон ўртасидаги йўлдан Ўнғор тоғ яхши кўриниб туради.Уни Ўзбекистонга беришлари ҳақидаги билдирувлардан кейин қизғин муҳокама қилина бошлаган. Унда қирғиз тарафнинг телекоммуникация жиҳозлари жойлашган. Ола-буқаликлар 2013-йили Ўнғор тоққа вертолёт билан ўзбек чегара десанти тушганини алам билан эслашади.

Мазкур йўлдан Нанай ўзбек қишлоғи бўйлаб қазилган ҳандаклар кўзга ташланади. Айрим ерларда қишлоқликларнинг уйлари машиналар ўтувчи ердан бир неча ўнлаган метр узоқликдагина жойлашган, бироқ улар тўсиқлар билан қуршалган.

blockpost-uzbek-3-1

Ўтган асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиёдаги миллий давлатларнинг чегараларини аниқлаш союз ҳукумати томонидан маҳаллий миллатларнинг келажакдаги тақдирини ҳал қилиш қатори эмас, балки биринчи навбатда ҳўжалик масаласи қатори кўрилган, деб ҳисоблайди тарихчи  Сидик Смадияров.

Учрашувнинг натижасида 26-мартда қирғиз ва ўзбек ҳарбийлари баҳсли чегара ҳудудидан чиқиб кетишган.

Kasansai_02

Дуйшомбиев Kloop.kgга берган суҳбатида ҳозир Чегара хизмати  низоли вазиятларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун баҳсли ҳудудларга бор диққатини қаатаётганини билдирди.

“Биз давлат чегарасидаги  кейинги вазиятни, кейинчалик бу каби воқеаларнинг пайдо бўлмаслиги учун бунга қадарги келишувларни ишга ошириш ва  26-март куни соат 8дан бошлаб кунлик хизмат ўташ режимига ўтишни муҳокама қилдик. Барча муаммолар тинчлик йўли билан, сўзлашув ва дипломатик йўл билан ечилиши керак”, — деди қирғиз чегарачиларининг раҳбари.

Муаллифлар: Хлоя Гейне, Дастан Умоттегин ва Азамат Каработоев
Контрибьютор: Айжамал Мураталиева
Редакторлар: Эльдияр Арикбаев ва Анна Лелик