Бишкек: Муҳолифат Ўнғор-Тоғ бўйича митингларни бекор қилди

851

Муҳолифат Ўнғор-Тоғни Ўзбекистонга берилиши бўйича митингни бекор қилди. Ташкилотчиларга кўра, улар акция бошлангунича парламентда депутатлар бу масалани муҳокама қилишларига эришган.

Муҳолифат митинги 30-март куни Горкий номидаги хиёбонда бўлиши керак эди.

Акцияда муҳолифат Ўнғор-Тоғнинг Ўзбекистон ҳукуматига берилишига қарши чиқмоқчи эди. Бироқ, бу масала парламентда кўпиб чиқилганидан кейин, муҳолифат митингни бекор қилди.

Халқаро ишлар, мудофа ва хавфсизлик бўйича парламент қўмитаси 29-март куни Жалолобод вилояти Ахси туманидаги Ўнғор тоғдаги радиорелейний станцияни кўчириш масаласини муҳокама қилди ва уни ўз жойида қолдиришга қарор қилди.

 Ўнғор тоғ  масаласининг жамоатчилик эътиборига тушишига бу жойларни Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат интернетда эълон қилингани сабаб бўлди.

Ўнғор тоғ  атрофидаги баҳслар бўйича K-News агентлиги видеоси

Тоғнинг ўзи давлатлар мустақилликка эришганидан сўнг аниқ белгиланмаган қирғиз-ўзбек чегараси ёнида жойлашган.

Ҳукумат бир неча бор эълон қилинган ҳужжат “қалбаки”- тоғнинг Ўзбекистон ҳукуматига берилгани тўғрисидаги гаплар “абсурд” эканини расман эълон қилган.

Парламент қўмитаси Бош прокуротурага ҳукумат ҳужжатини қалбакилаштирашни текшириш ва юридик баҳо беришни топширди.

“Қирғизистон Бош прокуротураси 2016-йилнинг 20-апрелига қадар Қирғизистон Республикаси халқаро масалалар, мудофа ва хавфсизлик бўйича Қўмитага юқорида тилга олинган масалалар бўйича тўлиқ маълумот берилсин”,— дейилади парламент матбуот-хизмати маълумотида.