Чегараларни аниқлаш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар тўхтатилди

834

Ўзбекистон чегараларни аниқлаш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисидаги Қирғизистон таклифига жавоб бермаяпти, деб маълум қилди қирғиз делегацияси раиси.

Чегаранинг делимитацияси бўйича музокаралар Ўзбекистон ҳозирча Қирғизистоннинг таклифига жавоб бермагани учун тўхтатилди, деб маълум қилди Kloop.kgга чегара масалалари ҳукумат вакили Қурбанбай Искандаров.

“Ҳозирча музокаралар вақтинча тўхтатилди. Биз таклиф юборяпмиз, ҳозирча улар жавоб қайтаришмади.  Қачонки улар бизга розилик беришса, биз музокараларни давом эттирамиз”, — деди Искандаров.

Унга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатлар ўртасидаги чегара бўйича турли ҳужжатларни таклиф қилмоқда.

“Агар музокаралар бошланишида ягона ҳужжат қабул қилинганида, унда бу ишлар яқин орада тугашига умид қилса бўларди”, — дейди ҳукумат вакили.

Искандаровнинг айтишича, Қирғизистон ва Ўзбекистон 1050 километрлик бахсли ҳудудларни аниқлаб олишган, бироқ яна 300 километрдан кўпроқ ерлар қолган. Ҳозирча чегараларни аниқлаш масаласи каби,  музокараларнинг бошланиш муддати ҳам аниқ эмас”, — дейди Қирғизистон музокара комиссияси аъзоси.

Комиссия таркибига икки томондан ҳам министрли ва идора вакиллари, губернатор ўринбосарлари, туман ва ер хизматлари раҳбарлари, картографлар, тарихчи ва юристлар кирган.

Тожикистон билан бир-бирини тушуниш

Қирғизистон нафақат Ўзбекистон балки Тожикистон билан ҳам бахсли чегара ҳудудларига эга. Бироқ Тожикистон ҳукумати  билан музокаралар давомида  томонлар бир-бирини тушуниш билан чегаранинг 500 кмдан кўп бўлган бахсли ҳудудини аниқлаб олишган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида аниқлаш керак бўлган яна 450 кмдан кўпроқ ҳудуд қолган.

Президент Алмазбек Атамбаев 24-март куни журналистлар билан учрашувда, чегараларни аниқлаш бўйича келишим Тожикистон президенти Эмомали Рахмон билан 2016-йилнинг майида имзоланишини маълум қилди.

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудлари  Фарғона водийсида тўқнашади ва у ерда бир-бирининг ҳудудида анклавлар бўлиши билан давлатлар ўртасида қийин система яратади.

Давлатлар ўртасида чегаранинг кўп қисми аниқланмагани, маҳаллий аҳоли гоҳида чегарачилар ўртасида ҳам турли жанжалларга олиб келади.

Чегараларни аниқлаш масаласи СССР тарқалганидан бери ҳал қилинолмай келмоқда. Негаки Марказий Осиё давлатлари уларнинг ҳудудини белгилаш бўйича турли ҳужжат ва карталарни таклиф қилаяпти.