Москва полицияси ўз ватандошлари квартирасига ўғирликка тушган қирғизистонликларни қўлга олди. Қирғизистон ИИМнинг Россиядаги вакили ўғрилардан жабр кўрганларни милицияга мурожаат қилишга чақиради.
Қирғизистон ИИМнинг Россиядаги расмий вакили Аскат Алиев 29 –март куни ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида қирғиз ўғриларидан жабрланганларни полицияга мурожаат этишини сўраган хабар тарқатди.
Унинг сўзларига кўра, полиция 2016-йил март ойи давомида Москвада ўз ҳамюртлари квартираларига ўғирликка кирган икки Қирғизистон фуқаросини қўлга олган.
“Москва полицияси билан тергов ишлари натижасида 2-мартдан 24-мартга қадар пистолет ва пичоқ билан қўрқитиб, ниқобда ўз ҳамюртлари квартираларида ўғирлик қилган жиноятчиларни қўлга олинди”,— деб ёзади Алиев.
Уйлардан биридаги видеокамера ўғри уйнинг қўнғироғини чалгани, кейин маска билан отирилиб кириб уй ҳўжайинига пистолет ўқталганини тасвирга олган. Тасвирдан парча Алиевнинг “Фейсбук”даги варақчасида эълон қилинди.
Опубликовано Аскатом Алиевым 29 марта 2016 г.
Қўлга олинганларнинг шахси аниқланди — улар 23 ёшли С.у.Э ва 27 ёшли И.Н.Т бўлиб чиқди. Уларнинг қўлидан полиция маълумотига кўра, 20дан ортиқ одам жабрланган. Бироқ ҳуқуқ тартибот органларига фақат олти киши мурожаат қилган.
Бу каби арзлар билан бир неча бор келишган.
Ички ишлар бошқармасига 2012-йилнинг мартида ҳусусий фирмада хайдовчи бўлиб ишловчи Қирғизистон фуқароси мурожаат қилган.
У номаълум шахслар унинг машинасини тортиб олганларини айтган. Полиция шу куниёқ доимий иш ўрнига эга бўлмаган тўрт нафар қирғизистонликни қўлга олган.