Футбол: Қирғизистон Тожикистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

918

Қирғизистон ҳужумчиси Виталий Люкс футбол бўйича Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида ўтган матчда ягона голни урди. Учрашув 2018-йил жахон чемпионатига танлаш тури доирасида ўтказилди.

Футбол буйича Қирғизистон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Ягона голни Фарход Мусабековнинг бош билан чиқарган топини қирғиз ҳужумчиси Виталий Люкс урди ва ўйиннинг биринчи тайми  18-дақиқасида ҳисобни очди.

Қирғиз терма жамоаси мураббийси Александр Крестинин барча уч ўйинчи алмаштиришдан фойдаланди:

  • 56-дақиқада Мирлан Мурзаев Фарход Мусаев билан алмашди;
  • Кайрат Жиргалбек ўғли 77-дақиқада Антон Землянухиннинг ўрнини эгаллади;
  • 83-дақиқада Павел Сидоренко Эдгар Бернхардт ўрнини эгаллади.

Ўйин сариқ карточкаларсиз ҳам бўлмади. 55-дақиқада “горчичник”ни қирғиз ҳимоячиси Даниэл Тэго олди,  20 дақиқадан сўнг, қўл билан ўйнагани учун тожик футболчиси Даврон Эргашов жазоланди.  Матчнинг сўнги секундасида Қирғизистон дарвозабони Павел Матяш тўпни узоқ ушлаб тургани учун сариқ карточка олди.

Бу матч 2018-йилда Россияда ўтувчи, футбол бўйича Жахон чемпионати саралаш ўйинлари В гуруҳидаги сўнггиси бўлди. Барча учрашувлар бўйича, Қирғизистонда 14 очко бор, бу гуруҳ етакчиси Австралиядан 7 очкога оз.

Эгалланган учинчи ўрин Қирғизистонга 2019-йилда Бирлашган Араб Амирликларида ўтувчи Осиё Кубогида иштирок этиш учун курашиш имконини беради. Қирғизистон терма жамоаси саралаш бахсларининг учинчи босқичидан курашни бошлайди.