Apple ва ФҚБ: iPhone ишлаб чиқарувчисининг ҳукуматга ёрдам беришдан бош тортиши нима билан якунланди

803

Ўтган йилнинг декабрида  Сан-Бернардинода ўқ очган террорчининг қулфланган телефони бўйича Apple билан ФҚБ  ўртасидаги иш ниҳоясига етди.  Kloop.kgнинг шарҳловчиси Азамат Ўмуралиев калифорния  корпорацияси билан ҳукумат ўртасида нима учун бундай воқеа юзага келганини, унинг оддий фойдаланувчилар учун қанчалик муҳим эканлиги ҳамда воқеа нима билан якун топганини тушунтиради.

2015 йилнинг 2 декабрида Американинг   Сан-Бернардино шаҳрида ўқ отилган. Бу терактнинг (Федерал қидирув бюроси мазкур воқеага шундай баҳо берган) оқибатида 14 киши халок бўлган.

Мазкур иш бўйича ФҚБ ҳозирда ҳам тергов ишларини олиб бормоқда ва йил бошида уларнинг қўлига воқеага алоқадор террорчининг  iPhone телефони тушган. Бироқ у қулфланган бўлиб чиққан ва бюро уни ўз имкониятлари даражасида очолмаган.

Шу сабабдан ВФБ бу телефонни очиб, ҳукуматга ундаги маълумотга эришиш имконини берувчи махсус  операцион тизим тузиш илтимоси билан  Apple компаниясига мурожаат қилган.

Apple нима учун ҳукуматга ёрдам беришдан бош тортган?

Apple компанияси ҳукумат илтимосини бажаришдан бош тортган. Рад жавобидан кўп ўтмай ширкатнинг бош директори Тим Кук очиқ хат ёзиб, унда у компания террорчиларни қўлламаётганини тушунтирган.

Кукнинг айтишича,  Apple ФҚБнинг смартфонда сақланиб турган муҳим маълумотга етишишида ёрдам беришга бор имконияти билан уринган. Бироқ  Apple таъкидлагандек, бюронинг дунёдаги исталган  iPhone телефонига кириш имкониятига эга бўла олувчи буюм ишлаб чиқариш илтимоси ҳавфли прецедент бўлиб ҳисобланади.

Бюро мазкур тизим бир марта  фақатгина ўша телефонга нисабатан фойдаланилишига ишонтиришга уринган. Бироқ компания ҳукуматнинг ваъдасига ишонмаган. Маълумотларнинг ҳавфсиз сақланиши — Appleнинг бош принципларидан бири ва бу компаниянинг ўз девайсларини кўпроқ сотишига ёрдам беради.

Бу нима учун муҳим?

Тим Кукнинг қарорини зудлик билан бошқа Facebook ва унинг назоратидаги WhatsApp, Google, Twitter ҳамда Microsoft каби технология корпорациялар қўллаб чиқишган. Бу компанияларнинг раҳбарлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари кенг қамровли терактни фош қилиш ҳақида гап бораётган вақтда ҳам бунчалик катта таваккалчиликка дуч келмаслиги керак деган ишончда.

Чиндан ҳам, агар  Apple модификацияланган операцион система тузса, унда бу ҳукуматга маълум бир вақт ичида дунёдаги исталган  Apple смартфонига чексиз кириш имкониятини берар эди (бугунги кунда дунё бўйича бу каби смартфоннинг 700 миллиондан ошиқ донаси сотилган).

Эдвард Сноуденнинг айтганларини такрорлаб, “ФҚБ ўзи эмас, балки Apple фуқароларнинг ҳуқуқлари учун курашаётган тузмоқда”. Ҳақиқатда ҳам компания сўнгига қадар курашувга тайёрдек.

22-мартга белгиланган биринчи суд тингловларига оз қолганда Appleнинг ходимлари агар суд компанияни бузиб очишга мажбур қилса, у ҳолда улар юқори маош тўланувчи хизматларидан кетишга ҳам тайёр эканликлари ҳақида маълумот пайдо бўлган. Бу ҳаракатлар хавфли  прецедент пайдо қилмаслик учун.

Воқеа нима билан якун топди?

Бироқ 22-мартда суд тингловлари бўлмади. ЙИғинга бир кун қолганда ФҚБ керакли смартфонни ўзича бузиб оча оладиган “учинчи одам”ни топганини билдирган. Бир ҳафтадан кейин унинг тасдиқи пайдо бўлди : iPhone бузиб очилган, яна Калифорния ширкатининг кўмагисиз. Ҳозир бюродагилар олинган маълумотларни таҳлил қилишмоқда. Apple эса бу бўйича тушунтириш беришни истамаяпти. .

Бош сурат: The Verge